UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

29 апр 08:41
Янгиликлар

Футбол

ПФЛ Суперлига старти борасида нега ҳеч нима демаяпти? Диёр Имомхўжаев жавоб берди

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида Суперлига қачон қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берди.

ЎзПФЛ карантин вақтида нима қилди?

Карантин эълон қилинишидан уч кун олдин бизнинг Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорлигимиз расмий мақомга кўчганди. Бу ҳамкорлик доирасида Лойиҳа офиси ташкил этилган бўлиб, унда ҳозирча 7 киши фаолият олиб боради. Шуларнинг 4 нафари футбол соҳасидан ва яна 3 киши агентликдан.

Агентлик билан ҳамкорлик давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштириладиган 13 футбол клубини босқичма-босқич хусусийлаштириш ишларини қамраб олади. Карантин давомида бу иш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. 13 футбол клуби бош директорлари билан доимий алоқада бўлиб турилибди. Бироқ масофадан ишлаш барибир ноқулайликлар туғдиради. Карантин якунлангач, бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп.

Суперлига старти борасида нега жимжитлик?

Европа чемпионатлари қачон бошланиши ва қандай ўтказилиши юзасидан миллион хил хабарлар чиқди. Хусусан, ўзим ҳам Футбол-ТВ студиясида бу каби хабарларни ҳамкасбларим билан кўп муҳокама қилдим. Айтишим керакки, ўша таҳминлар таҳминлигича қолиб кетди. Чунки карантин қачон якунига етиши фақатгина Яратганнинг ўзига аён.

Ғарбда ҳар бир кун катта пул. Телетрансляциялар катта пулга сотиб қўйилган, ҳомийлар миллиардлар ажратган, танаффус футбол клубларини инқирозга яқинлаштиряпти. Шундай экан, кунига миллионлаб хабарлар болалаши турган гап. Бизда эса вазият бироз бошқачароқ. Айтайлик, ЎзПФЛ чемпионат 1 май санасидан старт олса, тақвим қандай бўлиши ҳақида аллақачон режа ишлаб чиққанди. Бироқ энди маълумки, 1 май старт куни бўлмаслиги аниқ. Шу ва шу каби охири йўқ саволлар устига қурилган таҳминларни чиқармадик. Сабаби битта — чемпионат старти ЎзПФЛга боғлиқ эмас. Бунинг учун ҳукуматнинг расмий рухсати керак, усиз биз ҳеч нарса қилолмаймиз ҳам, айтолмаймиз ҳам.

Режамиз борми?

Карло Анчелотти футболчилар ўз формаларини ҳаминқадар тиклаб олишлари учун икки ҳафта муддат етарли эканини айтди. Кейинроқ Вадим Абрамов жароҳатлар кўпайиб кетмаслиги учун ҳам ўша икки ҳафта кераклигини тушунтирди. ЎзПФЛ албатта мутахассислар фикрини инобатга олади. Шундан келиб чиқиб, биз 8 кун аввал ҳукуматга ўз таклифимизни бердик. Яъни, машғулотларни ёпиқ ҳолатда бошлашга рухсат берилиши тўғрисида.

Бу қандай бўлади? Худди терма жамоа йирик турнирга тайёргарлик кўраётгани каби, ҳар бир клуб ўз базасига “қамал қилинади”. Бунда санитария талабларига тўла риоя этилади. Футболчилар базадан ташқарига чиқмайди ва фақат машғулотларни давом эттиради. Ошпазлар, фаррошлар, шифокор, массажист, мураббийлар ва жамоа барчаси шу базада маълум муддат истиқомат қилади. Бу ҳолат бизга вақтдан ютиш имконини беради. Яъни, карантин якунланса, футболчилар ўз формасини анча тиклаб улгурган бўлади.

Карантиндан сўнг учрашувлар маълум муддат мухлисларсиз ўтказилади. Фақат битта шарт билан — учрашувларнинг барчаси албатта жонли намойиш этилиши керак. Бу биринчи навбатда ЎзПФЛ ҳамда клублар томонидан имзоланган ҳомийлик шартномалари шартларини ҳимоя қилади, иккинчи навбатда мухлислар учрашувларни бевосита кўра олиш имконига эга бўлади ва табиийки, шаффофлик юзага чиқади. Учинчи томондан эса Европанинг бир қатор чемпионатларида танаффус экани кутилмаганда катта эътиборнинг Ўзбекистонга қаратилишига туртки бўлиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг