UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0

01 окт 07:10
Янгиликлар

Футбол

Питер Хюистра: "Бизга келганда дарров VARни эслаб қолишди"

Теглар :  ОЧЛПахтакор
ОЧЛ 1/4 финалида "Пахтакор" Эроннинг "Персеполис" клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақани тарк этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра иштирок этиб қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Ўйинни яхши бошладик. Ҳаммаси биз кутгандек кетаётганди, бироқ кутилмаганда футболчимиз қизил карточка олиб режаларимиз ўзгариб кетди. Бир киши кам бўлиб қолишимизга қарамай охиригача курашдик ва бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, Осиё чемпионлар лигасида ўзимизни кўрсата олдик. Афсус, чорак финалда мусобақа билан хайрлашяпмиз, лекин бу жамоа келажакда кўп нарсага қодир дея оламан.

- Қизил карточка кўрсатилган вазият бўйича фикрингиз? 

- Мен ўша вазиятни тўлиқ кўра олмадим. Лекин VAR ёрдамида ҳакам қарор чиқариб "сариқ"ни "қизил"га ўзгартирди ва футболчимизни четлатди. Фақат шуни айтишим мумкин, холос.

- Ўйиндан сўнг Машарипов билан гаплашдингизми? 

- У жуда хафа. Ниҳоятда тушкун кайфиятда ва жамоага ёрдам бера олмаганидан хафа. Албатта, Машарипов четлатилишини ҳеч ким кутмаганди. Лекин мен бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман, биздан олдин шу стадионда "Ал Насср" - "Ал Аҳли" учрашуви ўтказилди ва унда ҳам VAR кўриб чиқса бўладиган қўполлик кузатилди. Лекин негадир ҳеч ким миқ этмади. Аммо бизнинг футболчимиз шундай қўполлик қилганида дарҳол ўйинни тўхтатиб VARга мурожаат қилишди. Натижада VARдан фойдаланиш бизда икки хил таассурот уйғотди. Яъни, бу технология кимга қанақа экандек туюляпти. 

- Иккинчи таймда Ҳожимат Эркинов майдонга тушиб жамоага анча ёрдам берди. Уни олдинроқ тушириш имкони бормиди? Ва унинг ўйинига қандай баҳо берасиз? 

- Биз Ҳожиматни анчадан бери биламиз. Уни бекорга ижарадан қайтариб олмадик. Биз бу футболчига ишонамиз. Иккинчи таймда уни майдонга туширдик ва ўзидан кутилган ўйинни намойиш этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг