20 ноя 15:30
Янгиликлар
Теннис
Плишкова – эйс зарбалар бўйича мавсум ғолиби!
WTA жорий теннис мавсумининг статистик маълумотларини эълон қилди.
Жумладан, эйс зарабаларни амалга ошириш бўйича Каролина Плишкова ғолибликни қўлга киритди. Чехиялик теннисчи жорий теннис мавсумида 530та эйс зарбани амалга оширган.
Иккинчи ўринни дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси америкалик Серена Уильямс (324) эгаллади. Кучли учликка яна бир америкалик ракетка устаси Мэдисон Киз (300) якун ясади.
Ҳавола :
Фикрлар