UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0

01 окт 18:05
Янгиликлар

Теннис

Плишкова Тошкентда 43 минг доллар ишлаб топди

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида бир ҳафта давом этган теннис бўйича анъанавий “Тошкент Опен” турнири якунланди.

Соврин жамғармаси 250 минг долларни ташкил қилган ушбу турнир бу йил 18-маротаба ўтказилди. Мусобақанинг яккалик баҳслари ҳал қилувчи финал учрашувида турнирнинг ўтган йилги ғолибаси япониялик Нао Хибино ўз унвонини ҳимоя қила олмади.

Чехиялик Кристина Плишкова 1 соату 46 дақиқа давом этган уч сетдан иборат учрашувда чемпионни 6:3, 2:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, “Тошкент Опен”нинг янги чемпионига айланди.

Бугунги муваффақият дунё рейтингида 104-ўринни эгаллаб турган 24 ёшли ракетка устаси учун 43 минг АҚШ доллар мукофот пули ҳамда 280 рейтинг очкосини тақдим этди. 21 ёшли Хибино рейтингда 78-поғонадан жой олганди.  


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг