UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

18 май 16:15
Янгиликлар

Тадбирлар

Покистон делегацияси вакиллари ШҲТ йиғилишида қатнашиш учун Тошкентга етиб келишди

Теглар :  ШҲТТошкент
Пойтахтимизда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлайди.

Мазкур йиғилишда иштирок этиш учун пойтахтимизга ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарлари Тошкентга келишни бошлади.

Жумладан, бугун эрта тонгда Покистон Ислом Республикаси вилоятлараро мувофиқлаштириш вазири, спорт кенгаши Президенти Эхсан ур-Раҳман ҳамда Покистон вилоятлараро мувофиқлаштириш вазирлиги директори Муҳаммад Ибрар Хан юртимизга ташриф буюришди.  

Покистон делегацияси вакилларини Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Асланов бошчилигидаги масъуллар кутиб олишди ҳамда меҳмонларга Ўзбекистонга ташрифи учун миннатдорлик билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда ташкилотга аъзо мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, спортчиларни халқаро мусобақалардаги муносиб иштироки учун рағбатлантириш, Олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, келгуси йилларда бўлиб ўтадиган спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш, уларни юқори даражада ташкил этиш бўйича бир қатор масалалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг