UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0

10 май 06:34
Янгиликлар

Шахмат

Poland Rapid & Blitz. Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши ўйин ўтказди ФОТО + ЖАДВАЛ

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Superbet Poland Rapid & Blitz турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада дунёнинг кучли 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб боряпти. Улар орасида дунё шахматчилар рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. 

Кеча турнирнинг икккинчи куни шахматчилар рапид йўналишида яна учта партияда ўзаро дона суришди. Рапид йўналишидаги баҳсларда ғалабага 2, дурангга 1 очко берилади. Эртага ўтказиладиган блиц йўналишида эса ғалабага 1, дурангга 0,5 очко тақдим этилади. Турнир ғолиби эса 40 000 долларга эга бўлади.   

Иштирокчилар: Магнус Карлсен (Норвегия, рапид 2828/блиц 2886), Вэй И (Хитой, 2758/2684), Ян-Кшиштоф Дуда (Польша, 2748/2766), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2733/2661), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2704/2675), Аниш Гири (Нидерландия, 2687/2715), Аржун Эригайси (Ҳиндистон, 2671/2744), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2649/2651), Винсент Каймер (Германия, 2647/2610), Кирилл Шевченко (Руминия, 2622/2546).

Мусобақанинг дастлабки куни Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Аниш Гири ва ҳиндистонлик Доммараджу Гукешни мағлуб этиб, яна бир ҳинд гроссмейстери Рамешбабу Прагнанандхага имкониятни бой бериб қўйганди. 

Нодирбек 4-турда германиялик Винсент Кеймер, 6-турда ҳиндистонлик Аржун Эригайси билан дурангга имзо чекди. Бешинчи турда эса қора доналарда жаҳон чемпиони, рейтинг пешқадами Магнус Карлсен билан тўқнаш келди ва бу сафар норвегиялик афсонага ютқазиб қўйди.    

Магнус Карлсен - Нодирбек Абдусатторов партияси

Олтинчи турдан сўнг турнир жадвалида Магнус Карлсен ва Вэй И 8 тадан очко билан қўшҳокимлик қилишяпти. Руминиялик Кирилл Шевченко ва Рамешбабу Прагнанандҳа ҳисобида 7 тадан очко бор. Абдусатторов, Гукеш ва Эригайиси 6 тадан очко билан кейинги ўринларни банд этишган. Бугун рапид йўналишида сўнгги 3 та партия ўйналади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг