UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0

30 авг 19:26
Янгиликлар

Пўлат Усмонов Бутунжаҳон жанг санъати федерацияси вице-президентлигига сайланди

Шу кунларда Жанубий Кореянинг Чонджу шаҳрида Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали ўтказилмоқда.

ЮНЕСКО шафелигида анъанавий тарзда ташкил этиладиган мазкур спорт анжуманида дунёнинг кўплаб номдор яккакурашлари ўз маҳоратдарини намойиш этадилар. Ушбу фестивалда Ўзбекистон номидан бир неча йилдирки Ўзбек жанг санъати федерацияси спортчилариқатнашиб келишади. Эътиборлиси, 2017 йили бўлиб ўтган фестивалда мамлакатимиз спортчилари умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллашган эди.

Чонджу шаҳрида Бутунжаҳон жанг санъатлари федерацияси (WOMAO) нинг 18-бош митинги йиғилиши ўтказилди. Унда ташкилот томонидан ўтган икки йил давомида амалга оширилган ишлархисоботи тингланиб, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Йиғилишда ташкилотнинг вице-президентлари овоз бериш орқали сайланди. Ушбу лавозимга Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Сингапур давлати вакиллари номзод сифатида кўрсатилди. Улар орасидан икки нафар номзод вице-президентликка сайланиши керак эди. 

Эътиборлиси, 52 давлат вакилларининг аксарияти Ўзбекистон ва Ҳиндистон вакилларига овоз берди. Шу тариқа Ўзбекистон Ўзбек жанг санъати федерацияси раҳбари Пўлат Усмонов кейинги икки йил давомида ташкилот вице-президенти лавозимида ҳам фаолият олиб боради. Маълумот учун, Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали ҳар икки йилда ўтказилиб, 2017 йилги мусобақада Ўзбек жанг санъати терма жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг