UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0

04 янв 08:04
Янгиликлар

Шахмат

Польшалик гроссмейстер Ян Дуда Самарқанддаги ЖЧ доирасидаги ўйин пайтида россиялик рақибига қўл узатишни истамади + ВИДЕО

Хабарингиз бор, 25-30 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида (Ўзбекистон) шахмат бўйича ФИДЕ рапид ва блиц йўналишларида Жаҳон чемпионати ўтказилди.

Ушбу мусобақанинг рапид йўналишида ўтказилган польшалик Ян-Кшиштоф Дуда ҳамда ФИДЕ байроғи остида иштирок этган россиялик Денис Хисматуллин баҳсида ноодатий воқеълик юз берди.

Яъни, партия аввалида россиялик гроссмейстер Денис Хисматуллин рақибига қўл узатди. Дуда эса унга қўл узатишни истамади. Қизиғи, бу ҳолатда рус спортчиси этика қўмитасига ҳеч қандай эътироз билан мурожаат қилмади.

Регламентга кўра, ФИДЕда қўл бериб кўришиш шахматчилар учун тартибга солинган маросим эмас ва буни рад этиш шахматчиларга санкция қўллаш учун асос бўлмайди. Аммо бундай ҳолатда ФИДЕ Этика қўмитасига шикоят қилинган тақдирда, шахматчига жазо қўлланади.

ФИДЕ Дуда-Хисматуллин вазиятини қуйидагича изоҳлади:

"Қўлини узатишдан бош тортган рақиб иши Этика қўмитасига мурожаат қилинганидагина қаноатлантирилиши мумкин. Дуда ва Хисматуллин билан боғлиқ вазиятда эса бундай баёнот келтирилмаган", - дейилади ФИДЕ вакилининг изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин дуранг билан якунланган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг