UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0

09 сен 13:59
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз Жаҳон чемпионатида 31 та медаль қўлга киритишди. Бу умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин!

Теглар :  Белбоғли кураш
Татаристон Республикасининг (Россия) Мамадиш шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича 2004-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этган белбоғли кураш бўйича 34 нафар терма жамоамиз аъзоси (бош мураббий Бекберган Болтаев) 8 та олтин, 7 та кумуш ва 16 та бронза медалларига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Айнан 8 нафар чемпион спортчимиз шарафига мадҳиямиз жаҳон аренасида саккиз бора баралла янгради, Ватанимиз байроғи саккиз марта энг баланд кўтарилди.

Такидлаш жоиз, белбоғли кураш бўйича яна бир терма жамоамиз уч кун аввал Россиянинг Қозон шаҳрида ўтган илк МДҲ ўйинларида ҳам иштирок этиб, 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишган эди.

Демак, қуйида жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндор спортчилари билан танишамиз:

Олтин медал соҳиблари:

-45 кг. Ҳабибжон Абдурашидов (Тошкент ш.)

-65 кг. Бек Комилов (Андижон)

-71 кг. Самандар Анваров (Фарғона)

-77 кг. Фарёзбек Козимов (Андижон)

-44 кг. Феруза Собирова (Наманган)

-52 кг. Дилдора Исроилжонова (Наманган)

-63 кг. Севара Шаженова (Қорақалпоғистон)

+70 кг. Шириной Юлдашева (Наманган)

Кумуш медаль соҳиблари:

-45 кг. Жасурбек Нишонбоев (Андижон)

-50 кг. Абдумалик Дилшодбеков (Андижон)

-71 кг. Мирзажон Мирзажонов (Наманган)

-77 кг. Самандар Абдусаломов (Наманган)

-95 кг. Илёсбек Мирзахматов  (Наманган)

 -44 кг. Меҳрибону Эгамова (Андижон)

-57 кг. Захрохон Маҳмудова (Фарғона)



Бронза медаль соҳиблари:

-50 кг. Жумабой Амиров (Навоий)

-55 кг. Акбаржон Убайдуллаев (Фарғона)

-55 кг. Асадбек Жалилов (Фарғона)

-60 кг. Одилжон Пазлидднов (Наманган)

 -60 кг. Диёрбек Полвонбоев (Фарғона)

-85 кг. Имомали Толибов (Фарғона)

-95 кг. Анваржон Хўжамуродов (Наманган)

+95 кг. Жамшид Убайдуллаев (Тошкент ш.)

-48 кг. Албина Алламбергенова (Қорақалпоғистон)

-48 кг. Мушаррафхон Муродалиева (Фарғона)

-52 кг. Ясмина Содиқова (Наманган)

-63 кг. Моҳинур Раҳмонова (Хоразм)

-70 кг. Мадинабону Қахрамонова (Андижон)

-70 кг. Лаззат Толепбергенова (Қорақалпоғистон)

+70 кг. Ўғилой Салимова (Фарғона)

-57 кг. Гулбаҳор Миродилова (Фарғона)



Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг