UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

21 дек 13:41
Янгиликлар

Болалар спорти

Полвонлармизнинг жаҳон чемпионатидаги муваффақияти

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида белбоғли кураш бўйича 1998-2000 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати мусобақаси якунланди.

Йигирма тўртта давлатдан икки юз эллик нафардан ортиқ полвонлар иштирок этган мазкур Жаҳон чемпионатида ўсмирлар саккиз вазн тоифасида, қизлар эса олтита вазн тоифасида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Қувонарлиси, ушбу нуфузли мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этган терма жамоамиз иккита олтин, учта кумуш ва ўнта бронза медаллар шодасига эга чиқишиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Натижаларга кўра, Сардорбек Мадаминов (68 кг. Андижон) ҳамда Нодирбек Аҳатжонов (82кг. Андижон) лар ўз вазн тоифаларида барча рақибларидан устун келиб, Жаҳон чемпионларига айланган бўлишса, Сарваржон Тўхтасинов (62 кг. Наманган), Ривожиддин Шарофиддинов (75 кг. Наманган), Дурдонахон Абдукаримова (+76 кг. Андижон)лар иккинчи ўринларни банд этишди. 

Зукуржон Кошетеров (57 кг. Қорақалпоғистон), Муҳаммадмаҳмуд Ашуров (90 кг. Андижон), Ойбек Каримов (90 кг. Фарғона), Ўринбой Абдисаматов (100 кг. Фарғона), Камолахон Хабибуллаева (48 кг. Андижон), Қуралай Асетуллаева (48 кг. Қорақалпоғистон), Шахзода Эргашева (52 кг. Андижон), Манзураой Мўйдинова (48 кг. Фарғона), Дилафруз Мамажонова (66 кг. Наманган), Арзигул Акимбаева (76 кг. Қорақалпоғистон) лар учинчи ўринларни эгаллашди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6-9 декабр кунлари Россия давлатининг Қозон шаҳрида 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган белбоғли курашчиларимиз 7 та олтин, 6 та кумуш ва 7 та бронза медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи эгаллашган эди. 

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай полвонларимиз яна муваффақиятларга эришиб, халқаро спорт аренасида Юртимиз байроғини яна бир бор энг баланд ҳилпирашини, мадҳиямиз садолари баралла янграшини таъминладилар.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг