UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

10 апр 17:42
Янгиликлар

Кураш

Попда ёш белбоғли курашчилар мамлакат чемпионлиги учун беллашишмоқда + ФОТО

Наманган вилоятининг Поп туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Мазкур Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафарга яқин спортчи-ўқувчилар белгиланган вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашишмоқда.  

Мусобақа регламинтига кўра, дастлаб чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Байрамона безатилган спорт залида ўтган очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар юртимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов бошчилигидаги мусобақа ташкилотчилари беллашувларни қизғин ва кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаётган бўлишса, ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев раҳбарлигида бир гуруҳ тажрибали ҳакамлар ҳар бир вазн тоифасида полвонларнинг чиқишларини баҳолаб боришмоқда. 

Попдаги чемпионат 12 апрелга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг