02 фев 15:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Поветкиннинг допинг-таҳлил натижаси эълон қилинди
Россиялик профессионал боксчи, супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Александр Поветкин (30-1, 22 КО)дан олинган допинг-таҳлил натижаси эълон қилинди.
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри лабораториясида ўтказилган таҳлил натижалари ижобий чиқди. Энди Поветкин узоқ муддатга катта боксдан четлатилади.
Бу маълумотни россиялик боксчининг вакили, “Мир бокса” промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский ҳам тасдиқлади. Поветкиннинг қон таркибидан тақиқланган остарин моддаси борлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Александр Поветкин ўтган йилнинг декабрида канадалик Бермейн Стиверга қарши вақтинчалик WBC чемпионлик камари учун жанг қилиши лозим эди.
Лекин жанг куни эрталаб WBC президенти Маурисио Сулейман россиялик боксчидан 6 декабрь куни олинган допинг-таҳлил ижобий натижа берганлигини айтиб, чемпионлик жангини бекор қилганди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар