06 апр 11:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Поветкиннинг қачон рингга қайтиши маълум бўлди
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Александр Поветкин яна катта рингга қайтмоқда.
Хабар қилинишича, Поветкин ўзининг навбатдаги жангини 1 июль куни Москва шаҳрида ўтказади. Бу маълумотни “Мир Бокса” промоутерлик компанияси расмийлари ҳам тасдиқлашди.
Ҳозирча Поветкиннинг рақиби маълум эмас. Бўлажак бокс оқшомида енгил вазн тоифасида IBF ва IBO йўналишларининг собиқ чемпиони Эдуард Трояновский ҳам рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, WBC ташкилоти допингга тушиб қолган Александр Поветкинни номаълум муддатга бокс мусобақаларидан четлатган эди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар