UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

09 май 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пойтахтимизда француз бокси САВАТ бўйича нуфузли мусобақа бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида француз бокси “САВАТ” спорт тури бўйича 4-Осиё чемпионати ҳамда 2-Осиё Очиқ кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақанинг асосий мақсади ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, болаларни оммавий спортга жалб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ошириш ва спорт орқали миллатлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришдир.

“Сават” спорт турининг мамлакатимизда ривожланиб бораётганига кўп бўлгани йўқ.

Ўзбекистон француз бокси “Сават” ассоциацияси 2019 йилнинг 11 октябрида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ва мана шу қисқа  вақт ичида САВАТнинг “Ассо” ва “Комба” йўналишлари бўйича 3 маротаба Ўзбекистон чемпионати ҳамда 4 маротаба Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилди. Энг кучлилар француз бокси “Сават” бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига қабул қилинди. 

Спортчиларимиз 2021 йили Сербиянинг Рума шаҳрида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳамда кадетлар ўртасидаги Жаҳон кубогида илк бора иштирок этиб, 2 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди. 

2022 йилнинг 10-15 январь кунлари Бангладешнинг Дакка шаҳрида бўлиб ўтган III Осиё чемпионатида 3 та олтин ва 3 та кумуш медаллари бизнинг спортчиларга насиб этди. 2022 йил 29 апрелдан 1 майга қадар Болгариянинг Пловдив шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро чемпионатда ҳам 7 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медали қўлга киритилди. 

Энг муҳим натижалардан яна бири Италиянинг Милан шаҳрида ўтган мусобақаларда катталар ўртасида илк бор иштирок этган миллий терма жамоамиз 2 та бронза медалини қўлга киритди. Шу тарзда ҳозир ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида жами 12 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медаллари бор.

Халқаро “Сават” Федерацияси билан изчил ҳамкорлик олиб борилаётганлиги ҳамда тренер ва ҳакамлар учун халқаро семинарлар ташкил этилаётганлиги натижасида ўзбекистонлик мураббийларнинг ҳам тажрибаси ортиб бормоқда.

“Универсал” спорт саройида ўтказилаётган IV-Осиё чемпионати ҳамда II-Осиё очиқ кубоги мусобақаларида эса 11та давлатдан келган 200 нафарга яқин ҳаваскор спортчилар “САВАТ”нинг “АССО” йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди. Мусобақалар ўсмирлар, ёшлар ҳамда катталар ўртасида ўтказилди.   

IV-Осиё чемпионати ҳамда II-Осиё очиқ кубоги доирасида “САВАТ” Конфедерацияси конференцияси ҳам ўтказилди. 

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг