UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0

27 фев 22:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Пойтахтимизда хорижлик спорт шифокорлари иштирокида халқаро анжуман ўтказилмоқда

Бугун Тошкентдаги “Hilton” кўп тармоқли меҳмонхонасида спорт тиббиёти соҳасида халқаро анжуман бошланди.

Республика хирургия илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда “Анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашда янги технологиялар“ номли Халқаро илмий анжуман ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов, юртимизда спорт соҳасининг етакчи мутахассислари ва халқаро экспертлар иштирок этишди. Анжуманда, шунингдек, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади. 

Айни пайтда Токио Олимпиадасига давлатимиз қўллаб-қувватлаши асосида катта ҳажмдаги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, биринчи марта барча федерацияларда спорт шифокори, психолог, диетолог, массажчи штат-бирликлари очилди ва тўлиқ молиялаштирилди. Бу борада ҳар бир федерацияда тажрибали мутахассислар иш бошлашди. Ишонаманки, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши юртимизда спорт тиббиёти ривожига улкан хисса қўшади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Анжуман доирасида “Спорт тиббиёти“ амалиётида шошилинч ҳолатлар рукни ташкил этилиб, ушбу йўналиш бўйича қатор хорижий мамлакатлар, жумладан, Америка Қўшма Штатлари, Италия, Германия, Россия Федерацияси ва Қозоғистондан келган етакчи олимлар иштирокида Сателит симпозиум ўтказилди.

Ушбу анжуманда спорт фаолиятида учрайдиган шошилинч ҳолатларда спортчиларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусида фикр алмашилинди. Тадбир давомида Ўзбекистон спорт федерацияларида фаолият олиб бораётган кўп сонли шифокорлар, илмий-амалий марказ вакиллари, спорт тиббиёти бўйича мутахассислар ҳам иштирок этишди. 

Маърузаларда хорижий мутахассислар томонидан берилган маълумотлар атлетларимизни нуфузли халқаро мусобақалар, жумладан, Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тиббий-психологик ҳамда жисмоний жиҳатдан тайёрлаш масаласида ўзига хос тажриба мактаби бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг