UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

03 ноя 10:18
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Прагада Миллий олимпия қўмиталари Ассоциацияси Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмокда

Чехия пойтахти Прага шаҳри Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг XXII Бош Ассамблеясига мезбонлик килмокда.

Ассамблеяда Узбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов хам иштирок этмоқда. 

Спорт оламида йилнинг энг муҳим тадбирларидан ҳисобланган маросимда Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах, Миллий олимпия қўмиталари Ассоциацияси рахбари, Осиё олимпия Кенгаши Президенти шайх Аҳмад ал Фаҳад ал Сабах, китъа ва жахон спорт федерациялари раҳбарлари қатнашишмокда. 

Ассамблея кун тартибидан бир фатор муҳим масалалар ўрин олган бўлиб, энг аввало олдинда кутиб турган нуфузли мусобақалар Индонезиядаги Осиё ўйинлари, Аргентина мезбонлигида ўтадиган III ўсмирлар Олимпиадаси ва ниҳоят Токио 2020 Олимпия ўйинларини юқори савияда ташкил этиш, иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш, мусобақалар пайтида холис ҳакамликни ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада юқорида номлари санаб ўтилган мусобақалар ташкилий қўмитаси раҳбарларига аник топшириқ ва тавсиялар берилди. 

Ассамблея давомида Ойбек Касимов бир қатор Халкаро спорт федерациялар ва Ассоциациялар раҳбарлари билан учрашиши, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Халқаро спорт федерация ва Ассоциациялари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш кутилаяпти. Бу учрашувлар хақида кейинрок батафсил маълумот берамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг