UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

23 июл 16:09
Янгиликлар

Теннис

President's Cup. Истомин 1345-ракеткага ютқазди, Дўстов ҳам

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" турнирининг саралаш баҳслари давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 40 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада уч нафар теннисчимизнинг ҳам ўз имкониятини синаб кўраётгани ҳақида хабар берган эдик. Санжар Файзиев 2 соату 3 дақиқа давом этган баҳсда россиялик Александр Згировскийга 6/4, 1/6, 2/6 ҳисобида ютқазиб қўйганди. 

Файзиевдан кейин узоқ йиллар мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бўлиб келган Денис Истомин ҳамда ёш теннисчимиз Мустафо Дўстов ҳам мағлубиятга учраб, мухлислар сафидан жой олди. 

Дунёнинг 740-ракеткаси бўлиб турган Истомин саралаш баҳсларига имтиёзли йўлланма асосида қўйилган қозоғистонлик Арсланбек Айткуловга 2/6, 4/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Айткулов ATP рейтингида 1345-поғонада бормоқда. Денис эса саралашнинг 8-рақамли теннисчиси сифатида сараланган эди. 

ATP рейтингининг 1552-поғонасидан жой олган Мустафо Дўстов эса дунёнинг 665-ракеткаси, ҳиндистонлик Ники Пуначага 3/6, 2/6 ҳисобида мағлуб бўлди. Дўстов биринчи сетнинг учинчи геймидан сўнг 3/0 ҳисобида олдинга чиқиб ҳам олганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг