UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

02 фев 11:27
Янгиликлар

Теннис

Превью. Жокович ва Тим ўртасидаги Australian Open финали олдидан

Бугун "Улкан тож" туркумидаги Австралия Очиқ чемпионатининг финал учрашуви ўтказилади.

Унда сербиялик Новак Жокович ва австриялик Доминик Тим тўқнаш келади. 

Новак Жокович бугун Австралия кортларидаги саккизинчи ғалабасига эришиши мумкин. Австралия кортлари унинг ўйин услубига мослаштирилиб қурилгандай гўё. Серб ушбу мусобақада олти учрашувда рақибларига битта сет ютқазган холос. Қолган барча  учрашувларда Новак рақибларига хеч қандай имконият қолдирмади, ҳаттоки "Маэстро" Рожер Федерер ҳам ярим финалда 3:0 ҳисобида таслим этилди. Бугунги ўйинда Жокович мос равишда фаворит ҳисобланади. 


Доминик Тим грунтда Рафаэль Надалнинг "меросхўри" сифатида қайд этилмоқда. Бунга етарлича сабаблар бор. Сўнги икки мавсум Тим "Роллан Гаррос" мусобақаси финалида ўйнади, аммо хар сафар мағлубият аламини тотиб кўрди. Бу Тим учун "Катта Дубулға" мусобақалари финалидаги учинчи имконият ҳисобланади ва осонликча таслим бўлмаслиги аниқ. Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Доминик ТОП 3 ва ўсиб келаётган "NEXT GEN" авлоди ичидаги вакил ҳисобланади. Шу омилларни ҳисобга олган холда Тимни бир марта "Катта Дубулға" мусобақалари ғолиблигига муносиб деб ҳисобласак арзийди менимча.

Бунгача теннисчилар 10 маротаба тўқнаш келишган ва уларнинг 6 тасида Жокович ғалаба қозонган. 4 марта Тимнинг қўли баланд келган.

Нима бўлганда хам бугун бизни хақиқий аншлаг кутиб турибди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:30 да бошланади. 

Ҳусниддин Мирзалиев


Теннис оламидаги энг сўнгги янгиликларни ТЕННИС ЯНГИЛИКЛАРИ телеграм канали орқали кузатиб боринг.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг