UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

30 сен 07:01
Янгиликлар

Токио-2020, Осиё ўйинлари

Президент Қарори – Осиё ва Париж Олимпия ўйинларига тайёргарлик учун дастурил амал

Токио-2020 якунлари, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик мавзусига бағишланган йиғилишлар давом этади.

Куни кеча Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг тақдимоти тингланди.

Тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Козим Ўринбойхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мутасаддилари, Спортнинг қишки ва мураккаб турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби вакиллари қатнашдилар.

Даставвал велоспортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпиадасидаги иштироки, тайёргарлик даври, спорт оммавийлиги муҳокама қилинди. Қайд этиш жоиз, 2019 йил Тошкентда ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионати ушбу спорт оммавийлиги йўлида катта туртки бўлди. У орқали делегациямиз Олимпия ўйинларига 2 та лицензия олиш баробарида, қатор медалларни ҳам қўлга киритди.

Оммавийликнинг ортиши ва бошқа ютуқлар қатори мавжуд муаммолар ҳам муҳокама марказида бўлди. Унда баъзи вилоятларда бўлимларнинг очилмагани, айримларида моддий техник база талаб даражасида эмаслиги таъкидланиб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Қайд этиш жоиз, куни кеча ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори эълон қилинди. Ушбу ҳужжатда мамлакатимизда велосипед спорт турини оммалаштириш, унинг ривожини янги босқичга олиб чиқиш, профессионал клублар ташкил этиш, юртимизда кўплаб халқаро турнирлар ўтказиш ва бошқа кўплаб керакли йўналишлар кўрсатиб ўтилган. Тақдимотда ҳам федерация мутасаддилари Ханчжоу ва Париж мусобақаларига тайёрланишда ушбу Қарорда кўрсатиб ўтилган йўналиш билан иш олиб борилишини алоҳида таъкидладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг