UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

11 апр 07:43
Янгиликлар

Кураш

Президент соврини учун ўтказилаётган халқаро турнирда биринчи кун ғолиблари маълум ФОТОГАЛЕРЕЯ

Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий халқаро турнири ўтказилмоқда.

XV халқаро турнирнинг дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Халқаро кураш Ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовлар табрик учун сўзлар экан, мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимиздан бўлган курашга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида таъкидлар экан, курашнинг дунё бўйлаб кенг қулоч ёзишида ушбу турнирнинг аҳамияти алоҳида ўрин тутиши, қолаверса, мамлакатимизда кураш бўйича алоҳида спорт мактабларининг очилиши-курашнинг янада ривожланишига туртки бўлишини таъкидлаб,барча турнир иштирокчиларига беллашувларда омад тилашди.

Шундан сўнг Маҳмуд Номозов, Адҳам Солиев, Ирода Искандарова сингари эл севган таниқли хонандалар иштирокида куй-қўшиқлар кўнгилларга ўзгача завқ-шавқ бағишлади.  

Тантанали очилиш маросими якунлангач, эркаклар ва аёллар ўртасидаги ярим финал ва финал баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақада эркаклар -81, -90 кг., аёллар эса -48, -57, -63, -70 кг. вазн тоифаларида куч синашишди. Шиддатли ва муросасиз ўтган беллашувларда қўйдаги полвонлар кучли учликдан жой олишди.

Аёллар

48 кг. вазн тоифаси:

1. Моҳинур Мўминова (Ўзбекистон)

2. Айзхан Зилкбаева (Қозоғистон) 

3. Гулҳаё Жўраева (Ўзбекистон)

3. Сарвинисо Абдуллаева (Ўзбекистон)

57 кг вазн тоифаси:

1. Бакит Куссакбаева (Қозоғистон) 

2. Ирода Мамашоева (Ўзбекистон)

3. Мухлиса Абдумаликова (Ўзбекистон)

3. Петрас Датрисиа (Руминия)


63 кг вазн тоифаси:

1.Маликахон Қаҳҳорова (Ўзбекистон) 

2. Лниани Сниа Мариа (Польша)

3. Ойдинахон Зокиржонова (Ўзбекистон)

3. Регина Шатрауская (Беларусь)


70 кг вазн тоифаси:

1. Владлена Гусева (Россия) 

2. Шоҳиста Назарова (Ўзбекистон)

3. Равзахон Адашева (Ўзбекистон)

3. Аяла Мереке (Қозоғистон)

Эркаклар

81 кг вазн тоифаси:

1. Умар Бозоров (Ўзбекистон) 

2. Оламафруз Абдураҳмонов (Тожикистон)

3. Умид Эсанов (Ўзбекистон)

3. Афзали Дел Ақа (Афғонистон)


90 кг вазн тоифаси:

1. Арам Григориан (Россия) 

2. Жонибек Қозоқов (Ўзбекистон)

3. Жаҳонгир Маматраҳимов (Ўзбекистон)

3. Паата Гвинашвили (Грузия)

Беллашувлар якунлангач, тақдирлаш маросими ўтказилди. Шоҳсупага кўтарилган биринчи ўринлар учун 3 000, иккинчи ўринлар учун 2 000, иккита учинчи ўрин соҳиблари учун эса 1 000 АҚШ долларидан тақдим этилди.

Бугун, 11 апрель куни эркаклар ўртасида -60, -66, -73 кг ҳамда мутлоқ вазн тоифасида кучлилар аниқланса, аёллар ўртасида +70 кг вазнда  ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади (Термиз, Сурхондарё)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг