UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0

27 ноя 13:12
Янгиликлар

Кураш

Президент соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган мусобақа бошланди

Бугун Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида миллий қадриятимиз ҳисобланган кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотира турнири бошланди.

Буюк аждодларимиздан мерос бўлган кураш спортининг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларнинг миллий спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларнинг, шунингдек, жаҳон халқларининг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2020 йилнинг 4 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сонли қарори қабул қилинганди.

Қарорда кураш бўйича нуфузли халқаро мусобақаларни ташкил қилиш, курашни халқаро майдонда ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг жаҳон спорт майдонидаги имиджини юксалтириш, курашни умумхалқ спорт тури ва унинг жаҳон спорти дурдонасига айлантириш, миллий спортимизни ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифа эканлиги кўрсатиб ўтилган. 

Миллий спортимизнинг кўп асрлик тарихи шундан далолат берадики, аждодларимиз назарида кураш, энг аввало полвонларнинг ҳар томонлама етуклиги намунаси сифатида шараф топган. Полвонларнинг жисмоний бақувватлиги, қадди-қомати, курашчанлиги, эпчиллик жиҳатлари бир томон-у, кенг даврада ўзларини тутиши, ахлоқ-одоби, маънавий қиёфаси, рақибига, теварак-атрофга муносабати ва ҳоказо хислатлари алоҳида кўринишда ўрин эгаллаган. 

Шунингдек, кураги ерга тегмаган паҳлавонларга пиру устоз сифатида эргашиш, панду насиҳатларига амал қилиш ҳам ҳамиша ўзига хос қутлуғ анъана бўлиб келган. Фикримизнинг яққол намунаси хоразмлик машҳур шоир ва забардаст полвон Паҳлавон Маҳмуд тимсолида мужассамлашган. Шунинг учун ҳам бу зоти шарифга ўз даврида “Пурёривалий” (паҳлавонлар паҳлавони) деган юксак фахрий унвон берилган.

Ўзбкистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баёни тасдиқланиб, ушбу йиғилиш баёнига асосан Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган Марказий Осиё халқаро кураш турнирини 2021 йил 26-28 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.

Ўзбекистон Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуддек буюк бобомиз хотирасига бағишлаб ўтказиб келинаётган халқаро турнир миллий спортимиз, курашимиз ривожида ўзини юқори нуфузига эга турнир саналади. 

Бу йил ташкил этилаётган турнир гиламига 2001-2003 йилларда туғилган  ёш полвонлар чиқадилар. Эркаклар : 55, 66, 73, 81, 90, +90 кг вазн тоифасида, барчиной қизлар эса: 57, 63, 70, +70 кг вазнларда ўзаро беллашадилар.

Мазкур нуфузли мусобақада Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон давлатларидан 30 яқин полвонлар, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 200 нафарга яқин полвонлар кураш гиламига чиқадилар.

Кеча мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботир Саидов, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Уйғун Умаров, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон делегациялари раҳбарлари иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг