UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

13 мар 10:22
Янгиликлар

Футбол

ПРО-лигада қайси клублар иштирок этиши аниқ бўлди

ПФЛ мажлислар залида Про лига ва ПФЛ Кубоги мусобақасида қатнашадиган жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби расмий сайти хабар берди.

Аввал айтилганидек, бу йилдан Про лига икки гуруҳга ажратилади. «А» гуруҳи иштирокчилари Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боради. Табиийки, бу гуруҳда қатнашадиган жамоаларга талаблар юқори бўлади. «Б» гуруҳ иштирокчиларига эса, минимум талаблар қўйилган.

ПФЛ бир жамоага Про лига «А» гуруҳига имтиёзли йўлланма тақдим қилиш мақсадида бу йилдан ПФЛ Кубогини ўтказади. Мусобақада ғолиб чиққан клуб «А» гуруҳи иштирокчиларига қўйилган талабларни бажармасада, 2019 йилги мавсумни Про лига «А» гуруҳида ўтказади.

Про лига «Б» гуруҳида эса, ПФЛнинг минимум талабларини бажарган ҳамда ПФЛ Кубогида иштирок этган клублар (чемпиондан ташқари) қатнашади.

Қуйида барча мусобақа иштирокчилари ва формати билан таништирамиз.

Про лига «А» гуруҳи иштирокчилари, жами 8та: «Машъал», «Нефтчи», «Шўртан», «Истиқлол», «Шердор», «Хоразм», «Орол» ва ПФЛ Кубоги ғолиби.

«А» гуруҳи жамоалари 4 даврали, уй-сафар тизимида Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

ПФЛ Кубоги. Иштирокчилар сони 8та: «Локомотив-БФК», «Ғиждувон», «Зомин», «Ифтихор», «Оқ-тепа», «Янгиер». «Бунёдкор-2» ва «Рубин» конкурсдан ташқари. Яъни, бу икки клубнинг ҳар қандай натижаси инобатга олинмайди. Ғолиб Про лига «А» гуруҳи йўлланмани қўлга киритади. Қолган 7 жамоа «Б» гуруҳига йўл олади. Ўйинлар олимпия тизимида ўтказилади.

Про лига «Б» гуруҳи иштирокчилари, жами 14та: 
«Андижон-2», «Раш-Милк», «Зарбулоқ», «Иттифоқ-Навоий», «Р.Мадаминов», «Турон». «Зарангар» ва «Иттифоқ-Бухоро» ўзаро плей-офф ўйинини ўтказади. Ғолиб «Б» гуруҳдан жой олади. Яна 7 жамоа ПФЛ Кубоги иштирокчилари бўлади.

«Б» гуруҳи жамоалари 2 даврали, уй-сафар тизимида майдонга тушишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг