UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0

28 окт 15:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Проф боксдан қайтиб, бундай чиройли жанг қилишини кутмагандим» – Ҳасанбой Дўсматов – Сакен Бибосинов тўқнашуви ҳақида боксимиз юлдузлари қандай фикрда?

Ҳасанбой Дўсматов – Сакен Бибосинов тўқнашуви ва ҳакамларнинг қарори ҳақида ким қандай фикрда?

Белградда давом этаётган жаҳон чемпионатидаги дунё бокс мухлислари ва мутахассисларининг кўплаб баҳс-мунозараларига сабаб бўлган Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Сакен Бибосинов ўртасидаги жанг тўгрисида ўзбек бокси мутахассиларининг фикрларига қизиқдик.

Фарруҳ Қиличев – терма жамоа мураббийи

«Мени фикримча, Ҳасанбой жангни тоза ютди. 1-2 раундда ката устунлик қилди. Бошқа ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас».


Фазлиддин Ғоибнзаров – профессионал боксчи

«Жангни тўлиқ кўрдим . Шахсий фикримча, Ҳасанбой енгилгани йўқ. Озгина ҳакамларнинг хатоси бўлди, деб ўйлайман. Дўсматов - тажрибали, Олимпиада чемпиони, ҳакамлар томонидан ҳар томонлама бу жангга профессионал даражада эътибор берилиши керак эди. Аввало, қуръанинг ўзи хато бўлган. Иккита кучли, номдор боксчи илк босқичданоқ тўқнаш келиб қолган. Ҳаммаси яхшиликка, шундай бўлиши керак экан, бўлди. Ҳасанбой энди яна ҳам кўпроқ меҳнат қилади, насиб қилса. Лекин бу жангда Ҳасанбой мағлуб бўлмади».


Иқболжон Холдаров – боксчи, терма жамоа аъзоси

«Ноҳақлик бўлгани яққол кўриниб турибди. Мен яна нима ҳам дердим. 3 раунд ҳам Ҳасанбой ака устунлик қилди».


Ҳуршид Тожибоев – профессионал боксчи

«Яхши жанг бўлди, албатта. Ҳасанбойнинг ҳаваскор боксда узоқ танаффусдан сўнг бу даражада чиройли жанг ўтказиши жуда катта ютуқ. Бу жангда Ҳасанбой ғалаба қилган».


Исроил Мадримов – профессионал боксчи

«Ҳасанбой ака жуда чиройли жанг қилди. Тўғрисини айтсам, проф боксдан қайтиб бундай юқори даражадаги жанг кўрсатади деб ўйламаган эдим. Ҳасанбой ака 2-3 раундларда устунлик қилганди. Лекин ҳакамлар ҳаммасини бошқача ҳал қилди. Мени фикримча, бу учрашувда Дўсматов ғалаба қозонди».


САРВИНОЗ РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
28 окт 16:42:12
SPRINTERshashist
Ютбда гап чикди. Козок Арман дикий дегани судьяларга босим килади . Шу учун куба ва узбекистон боксчилари хали Яна сюрпризлар кутяпти
   
28 окт 16:08:38
Zulmatni Tarketib
Oʻsha uchrashuvda ishlagan hakamlarga eʼtibor bering Gvatemala, Marokash,Kanada,Misr birortasi boks davlati emas.Shunday yuksak saviyadagi jangga AIBA ning munosabatiga qarang
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг