UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0

19 июл 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Профбокс: Ўзбекистон чемпионати финали жуфтликлари маълум

Яқинда Андижоннинг Хонобод шаҳрида профессионал бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки ярим финал иштирокчилари аниқланган эди.

Куни кеча Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган мусобақанинг иккинчи қисмида ярим финалнинг қолган ғолиблари номи маълум бўлди. Хонобод каби Самарқанд мусобақасининг ташкилотчилиги юқори савияда бўлди. 

Боксчилар 10 та вазн тоифасида 6 раундлик жангларда ўз омадини синаб кўришди. Қолаверса, учта тўрт раундлик ўртоқлик жанглар ҳам ўтказилиб, ғолиблар аниқланди. Тўрт раундлик жангларда 63 кг. вазн тоифасида самарқандлик Саддам Мустафоев, 69 кг. да Фарғона вилояти вакили Акмалхон Жамолхонов, 76 кг.да яна бир самарқандлик Фанат Қаҳрамоновлар устунлик қилишди.

Жанг кечасининг асосий баҳсларида эса қуйидаги чарм қўлқоп усталари финал босқичига йўлланма олишди:

Дониёр Раҳимбоев (50 кг, Хоразм), Олим Назаров(53 кг, Тошкент шаҳри), Акмалшох Тўраев(57 кг, Бухоро), Мехрож Мавлонов (61 кг, Самарқанд), Улуғбек Дўстмуродов (63 кг, Навойи), Акромжон Мамажонов (66 кг, Фарғона), Шоҳруҳ Камолдинов (79 кг, Тошкент шаҳри), Ғайбулло Қўчқоров (+90 кг, Наманган). Улар энди чемпионлик жангларида иштирок этадилар.

Финал жуфтликлари:

50 кг: Шаҳзодбек Шаробиддинов (Андижон) – Дониёр Раҳимбоев (Хоразм)

53 кг: Нуржан Сериков (Навоий) – Олим Назаров (Тошкент)

57 кг: Бексултон Равшанов (Тошкент в.) – Акмалшоҳ Тўраев (Бухоро)

61 кг: Бургут Ҳожибоев (Наманган) – Меҳрож Мавлонов (Самарқанд)

63 кг: Абдурасул Исмоилов (Хоразм) – Улуғбек Дўстмуродов (Навоий)

66 кг: Муҳаммадсалим Сотиболдиев (Тошкент ш.) – Акромжон Мамажонов (Фарғона)

69 кг: Музаффар Рашидов (Сурхондарё) – Акмалхон Жамолхонов (Фарғона)

76 кг: Ражапбой Отаназаров (Хоразм) – Муслим Олимов (Фарғона)

79 кг: Шаҳзод Маузеров (Сурхондарё) – Шоҳруҳбек Камолдинов (Тошкент)

+90 кг: Ренат Раҳимов (Қорақалпоғистон) – Ғайбулло Қўчқоров (Наманган)

Финал жангларининг қаерда ва қачон ўтказилиш масаласи яқин вақт ичида маълум қилинади.

Шунингдек, мусобақа даврида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси билан афғонистонлик промоутерлар ва профессионал боксчилар ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги биринчи қадамни ташлашди. Афғонистоннинг Қобул шаҳридан бир нафар промоутер ва икки нафар профессионал боксчи юртимизда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш бўйича келишиб олдилар.

Келишувга кўра, қўшни давлатдан ташриф буюрган чарм қўлқоп усталари ўзбекистонлик тажрибали мураббийлар Набижон Исмонов ҳамда Зуфар Сулаймоновлар қўл остида машғулотлар олиб борадиган бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг