UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

10 май 10:54
Янгиликлар

Футбол

ПСЖ сафарда очко йўқотди ва чемпионлик масаласини янада қийинлаштирди

Теглар :  ПСЖРенн
Франция чемпионати 36-туридан ўрин олган "Ренн" – ПСЖ баҳсида ғолиб аниқланмади (1:1).

Ўйинда ҳисобни 1-таймга қўшиб берилган дақиқаларда Неймар пенальтидан очди. Кейинги бўлимда эса мезбонлар ҳужумчиси Сехру Гирасси ҳисобни тенглаштирди. 

Асосий бўлим тугашига оз қолганида Преснел Кимпембе рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун қизил карточка олди ва парижликлар ўйинни 10 киши бўлиб якунлашди. 

ПСЖ 76 очко билан чемпионат жадвалида 2-ўринда қолди. Улардан 3 очко кўп тўплаган “Лилль” эса чемпионлик учун яқин турибди. 

"Ренн" – ПСЖ 1:1 (0:1, 1:0)

"Роазон Парк" стадиони

Голлар: 0:1 – 45, пенальти Неймар, 1:1 – 70 Гирасси.

"Ренн" – Гомис, Агерд, Да Сильва, Мауасса (Далберт, 78), Траоре (Соппи, 90), Бурижо, Угошукву (Гренье, 61), Доку, Те, Терье (Диуф, 79), Гирасси (Дель Кастийо, 90).

ПСЖ – Навас, Кимпембе, Дагба (Флоренци, 80), Курзава (Диалло, 55), Маркиньос, Данилу Перейра, Эррера (Гуйе, 70), Ди Мария (Рафинья, 69), Дракслер (Икарди, 80), Кин, Неймар.

Огоҳлантиришлар: Агерд (45), Эррера (57), Диуф (80), Дель Кастийо (89), Те (90).

Четлатиш: Кимпембе (87).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг