UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

29 мар 19:35
Янгиликлар

Кураш

Қадим Рим шаҳрида кураш бўйича халқаро семинар ўтказилди + ФОТО

Теглар :  КурашИталия
Азалий қадриятларимиздан бири бўлмиш курашнинг довруғи бугун жаҳон спорт ареналарида баралла янграб, миллионлаб мухлислар кўнглидан жой эгаллади.

Бугун курашни Ўзбек бренди остида нафақат мамлакатимизда балки, дунёнинг барча қитъаларида кенг оммалаштириш  бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан Европа мамлакатларида ҳам.

Маълумот ўрнида, хозиргача Франция, Буюк Британия, Италия, Венгрия, Греция ва бошқа Европанинг ривожланган давлатларида кураш бўйича нуфузли халқаро турнирлар ва чемпионатлар ўтказилди.

Миллий спортимиз европаликларга манзур келиб, курашнинг ёш ихлосмандлари сони тобора ортиб бораётганлиги қувонарли албатта. Бу ўз навбатида тажрибали мураббийларга бўлган талабни оширмоқда.

Халқаро кураш ассоциациясининг жорий тақвим режасига асосан 26-27 март кунлари Халқаро кураш институти раҳбарияти бошчилигидаги делегация жаҳон цивилизацияси марказларидан бири, кўҳна ва афсонавий Рим шаҳрида Европа кураш конфедерацияси ва Италия кураш федерацияси ҳамкорлигида Европа  кураш федерациялари мураббийлари ва мутахассислари учун халқаро семинар ўтказди.

Сан-Габриель спорт мажмуасида ташкил этилган семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров, Италия кураш федерацияси президенти Витторио Гиорги ҳамда Италия спорт ташкилотлари вакиллари Антонио Лангано ва Паоло Анедда ва бошқалар иштирок этишди.

Очилиш маросими якунида Халқаро кураш институти ректори Хабибулло Тожиев юқори мартабали меҳмонларга эсталик совғаларини тақдим этди.

IKA техник директори Реза Носири томонидан ўзбекистонлик маҳоратли мураббийлар   билан биргаликда Италия, Греция, Мальта   ва бошқа Европа мамлакатлари кураш федерацияларининг 40 нафардан зиёд вакиллари,  кураш мураббийлари ва мутахассислари учун курашнинг барча усул ва қоидалари бўйича ҳам назарий ҳам амалий сабоқлар берилди.

  • Курашга ҳалоллик ва гуманизм ғоялари туфайли меҳр қўйганман. Кураш орқали Ўзбекистонни, ўзбек халқини, унинг ўзига хос урф-одатлари билан танишдим, бу юртга бўлган ҳурматим ва меҳрим янада ортди, - дейди, IKA техник директори, IKI  илмий бўлими раҳбари Ризо Носири. Нуфузли мусобақаларда ҳалол, ёнбош, тўхта деган кураш иборалари янграганида, қалбим ғурур ва ифтихорга тўлади. Мақсадим, минг йиллик тарихга эга курашнинг бой анъаналарини жаҳон халқларига  кенг танитиш,  кўплаб шогирдлар етиштириш. Бугунги семинар иштирокчилар кўзида шу каби жонли иштиёқни кўриб мамнун бўлдим. 

Мастер-класс ZOOM платформаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди. Семинарнинг иккинчи якуний кунида муҳим учрашувлар бўлиб ўтди. Хусусан, "Libertas" Спортни оммалаштириш миллий ассоциацияси Бош директори Фабио Каиззо спорт мажмуасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида кураш спортини Европа давлатларида янада оммалаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олинди. Якунда барча иштирокчиларга Халқаро Кураш институти томонидан сертификатлар тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг