UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Ҳамюртимиз Octagon 59 турнирида мағлубиятсиз қозоқ жангчиси билан тўқнаш келади 0 13:07Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди 0 12:46Майк Тайсон самолётдан тўғри касалхонага олиб кетилди 0 12:25Спортчилар ижтимоий тармоқларда (20+2) 0 12:04Дунёнинг биринчи ракеткаси "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясига киришди 0 11:43"Челси" янги бош мураббийи билан келишувга эришди 0 11:22Теренс Кроуфорд Шакур Стивенсон билан спарринг ўтказди + ФОТО 0 11:01Расман! Қозоғистон хоккей чемпионатида ўзбек дербисини кўрамиз. "Бургут" ҳам Про Хоккей Лигасида иштирок этади 0 10:40Янина Кускова — "Tour of Bostonliq Ladies" кўп кунлик пойгасининг илк босқич ғолиби! 0 10:19Файзуллаев келаси мавсум ЦСКАда қоладими? Аббосбекнинг ўзи саволга жавоб берди 0 09:58Нурсултон Рўзибоев Хоакин Баклига жавоб қайтарди 0 09:37Тўлқин Қиличев Исроил Мадримов ҳақида: "Сочи тўкилса ўлдираман" 0 09:16Бугун Қаршида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бошланади 0 08:55Биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида ютқазган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади! 0 08:34Формула-1. Шарль Леклер – Монако Гран-приси ғолиби! 0

02 ноя 10:52
Янгиликлар

От Спорти

Қадимий Чавгон ўйинимиз асосида шаклланган Поло спорт тури бўйича илк мусобақа бўлиб ўтди

Теглар :  ЧавгонПоло
Чавгон ўйини жуда қадимий илдизларга эга.

Ўз қоидалари ва кўриниши жиҳатидан кўпкари ва хоккейга ҳам ўхшаб кетади. Ўйинчилар – махсус суворилар отга миниб, миллий чавандозлик кийимларида майдонга тушганлар. Улар икки гуруҳдан иборат бўлиб, ўртада чавгон тўпи талаш бўлган. Ҳар икки томондан 5-6 нафардан ўйинчи қатнашиб, рақиб дарвозасига ким қанча кўп тўп киритса, ўйин сўнгида ўша томон ғолиб топилган.

Тарихий манбаларга кўра: Чавгон ўйини Марказий Осиё халқлари ўртасида кенг оммалашган бўлиб, хусусан юртимиз ҳудудида ХI асрдан буён мавжуд. Бу ҳақда Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида қимматли маълумотлар бор. Жумладан, Сиёвуш билан Афросиёб ўрталарида чавгон ўйини ўтказилгани ҳикоя қилинади.

Буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистонда бу ўйиннинг юксак даражада ривожланишига сабабчи бўлди. Натижада спортнинг бу тури у ердан Буюк Британияга кўчди, кейинчалик эса Европа ва Америка қитъаларидаги мамлакатларга тарқалди, ҳаттоки олимпиада ўйинлари дастурига ҳам киритилди.

Маълумотларга кўра 1850 йилда Ҳиндистонда хизмат қилаётган инглиз отлиқ аскарлари чавгон ўйинига қизиқиб қолишган ва дастлабки мусобақаларни ўтказишган. 1871 йилда Буюк Британияда чавгон (поло) мусобақаси ташкил қилинган.

Шу тариқа чавгон олдин Европа, кейин Америка давлатларига тарқалган.

Чавгон 1900, 1904, 1920, 1924 вa 1936 йилларда бўлган олимпиада ўйинлари дастуридан ҳам жой олган. Замонавий чавгон ўйини ҳозирда поло деб аталади.

Ўзбекистонда ҳам мазкур спорт турини кенг ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида жорий йилнинг бошида Ўзбекистон Поло федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилган эди.

Бугун пойтахтимиздаги “Universal jumping club” мажмуасида поло спорти бўйича илк мусобақа ташкил этилди.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг майдонга «Темурийлар» ва «Бобурийлар» жамоалари кириб келди.

Қизғин ва ҳаяжонга бой бўлган баҳслар якунида ғолиб жамоа номи маълум маълум бўлди.

Андижонлик чавондондозлардан иборат Бобурийлар жамоаси қашқадарёлик рақиблари Темурийларни 6-5 ҳисобида мағлуб этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг