UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

24 июл 09:57
Янгиликлар

Каратэ

Қамашида каратэ WKF спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қамаши туманида “Ёзни спорт билан ўтказамиз” шиори остида каратэ WKF спорт тури бўйича ўсмирлар ўртасида ички биринчилик мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада спорт мактабининг каратэ WKF спорт тури тарбияланувчиларидан иборат 6 ёш тоифасида 9 та вазн бўйича 50 нафар яқин ёш спортчилар мухлисларсиз ўтган ички биринчиликда татамида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

- Мусобақадан кўзланган мақсад - спортчи ёшларни таътил кунларини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш, спорт мактаб тарбияланувчиларининг мазкур спорт турига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида рағбатлантириш ҳамда уларни фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат, - дейди спорт мактаби директори Шербек Соатов.

"Мамлакатимизда ўсмирлар ва ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилаётган шароитлар жисмонан соғлом, маънан етук фарзандларни тарбиялашда юксак самара бермоқда", - дейди спорт мактаби йўриқчи-услубчиси Абдилазиз Хурсанов.

- Биз эришаётган бундай муваффқиятлар замирида ёшлар учун яратиб берилаётган кенг шароит ва имкониятлар мужассам. Спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор натижасида бизнинг Қамаши туман 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам кўплаб чемпионлар етишиб чиқмоқда, ёш иқтидорли спортчилар мамлакатимиз довруғини бутун дунёга танитмоқда.

Қизиқарли мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ф.Чориев, Қамаши туман 2-БЎСМ катта йўриқчи-услубчиси    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг