UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

14 мар 07:23
Янгиликлар

Таэквондо

Қамашида таэквондо бўйича мусобақа ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қашқадарё вилояти Қамаши туман марказидаги 2-Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўсмирлар ва қизлар ўртасида таэквондонинг WT тури бўйича ушбу мактаб очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Китоб, Ғузор, Яккабоғ ҳамда Қарши туманларидан 250 нафардан ортиқ ёш спортчилар 40 та вазн тоифасида татамида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Даставвал, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти қўрқлаш бошқармаси 4-алоҳида отряди командири подполковник Зафар Ибрагимов мусобақа ташилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, спортчиларга омад тилади.

Шундан сўнг, Қашқадарё вилояти таэквондо-до (WT) миллий федерацияси раиси Шавкат Муродов ҳамда туман ҳокимлиги бош мутахассиси Шербек Соатовлар ҳам сўзга чиқиб, вилоятда, хусусан Қамаши туманида мазкур спорт турини янада ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзларининг ижобий фикрларини билдириб ўтдилар.

Бундан ташқари 2-Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори вазифасини бажариб турган Бекзод Шотўраев ҳам мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шундан сўнг баҳсларга старт берилди.

Қизиқарли кечган беллашувларда умумжамоа ҳисобида Қамаши туман 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси ёш спортчилари биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликдан Қарши шаҳрининг “Торнадо” спорт клуби ҳамда Китоб туман педагогика спорт коллежи жамоалари жой олди.

Мусобақа якунида сўз олган ғолиблардан бири, қатор мусобақалар ғолиб ва совриндори Жалолиддин Нормуродов спортчилар учун яратилиб берилаётган шароитлар учун авваламбор, Муҳтарам Президентимизга, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қамаши туман 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби маъмуриятига ўз миннатдорчилигини билдириб, келажакда ушбу ғамхўрлик ва эътиборга муносиб жавоб қайтаришга ваъда берди.

Фахриддин Чориев, сайтимизнинг Қашқадарёдаги мухбири 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг