UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0

17 ноя 14:19
Янгиликлар

Кураш

Қамашилик ёш полвонлар "Бош прокурор кубоги" учун беллашди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги 2-БЎСМ спорт залида 2003-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида кураш бўйича “Бош Прокурор кубоги”нинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармонига мувофиқ ва Ўзбекстон Республикаси Прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мусобақа кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Қамаши туман прокурори Б.Баҳодиров, вилоят кураш федерацияси спорт директори Б.Боймуродов, туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи У.Шарипов, туман кураш федерацияси ижрочи директори Ш.Юсупов, туман 2-БЎСМ директори Ш.Соатов иштирок этдилар.

Мусобақани туман прокурори Б.Баҳодиров тантанали равишда очиб, мураббийлар ҳамда спортчиларга омад тилади. Шундан кейин Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Мусобақада ғолиб ва совриндорлар ҳамда турли номинациялар ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Турнир якунига кўра, 2-БЎСМ тарбияланувчилари умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритишди ва мусобақа бош соврини “Бош прокурор кубоги”рамзи туширилган кубокка эга чиқишди.

Туман босқичида ғолиб бўлган спортчилар жорий йилнинг 3-4 декабрь кунлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтадиган вилоят босқичида иштирок этишади. 

Фахриддин ЧОРИЕВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг