UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0

17 июл 16:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Қарор қабул қилдим". Ғофур Раҳимов мурожаат билан чиқди

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти Ғофур Раҳимов истеъфога чиқди. AIBA сайтида унинг мурожаати эълон қилинди.

«Сўнгги бир ярим йил давомида ташкилотимиздаги вазиятни барқарорлаштириш йўлида босилган қадамларни маъқуллаб, қўллаб-қувватлаб турганингизни доимо ҳис қилиб турдим», — дейилади баёнотда.

Ғофур Раҳимовнинг қайд этишича, боксдаги ислоҳотларнинг оғир даври «сиёсий асосланган ёлғон айбловларга қарши унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш»га қаратилган жараёнлар билан бир вақтга тўғри келиб қолди. 

«Ушбу жараёнлар менинг номимни ёлғон айбловлардан тозалашни тезлаштириш учун суд ва бошқа йиғилишларда мунтазам қатнашишимни талаб қилади. Чуқур қайғу билан AIBA президенти лавозимидан зудлик билан истеъфо бериш ҳақида қарор қабул қилдим», — дея хулоса қилинган Раҳимовнинг мурожаатида.

Ғофур Раҳимов 2018 йил ноябрида AIBA раҳбарига айланган эди. AIBA раҳбарлигига сайловлар арафасида АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активлар устидан назорат бўйича департаменти Ғофур Раҳимов санкция рўйхатига киритган эди.

Ўшанда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ғофур Раҳимовни AIBA раҳбарлигига унинг номзоди илгари сурилиши бокснинг Олимпия ўйинларидаги мақомига салбий таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиргани маълум бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 июл 21:59:12
holis1956
тугри
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг