UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

10 май 09:22
Янгиликлар

Бошқалар

Қарши ОПСТТМ жамоаси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси хонадонида бўлишди + ФОТО

Куни кеча мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонланди.

Хусусан, Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ҳам Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. 

Жумладан, марказ ходимлари ҳамда бир гуруҳ чемпион спортчи-ўқувчилар иштирокида Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, уруш ва меҳнат фахрийси Вера Носирова хонадонида бўлиб, Вера Андреевнага чуқур ҳурмат-эҳтиром кўрсатишди. 

Учрашувда Вера Носирова ёшларга суронли йилларда кечирган қийин ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб бериб, ёшларимиз бугунги тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етишлари кераклигини таъкидлади. 

Шунингдек, Қарши ОПСТТМ жамоаси ўқувчи-ёшлари билан биргаликда Қарши шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишиб, Иккинчи жаҳон уруши пайтида жон фидо қилган қахрамонларимизни ёд этишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг