UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 18:23Жон Жонс қайтишига ишора қилди 0 18:02Жота ва гуллар 0 17:41Яхши янгилик: "Tashkent Select" жамоаси янги мавсумда ҳам Қозоғистон чемпионатида иштирок этади 0 17:20Бенавидес ва Ярд WBC камари учун жанг қилади 0 16:59Топурия Хамзат Чимаев ҳақида: "У одам — ёввойи!" 0 16:38Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди 0 16:17Арман Царукян: "Пимблетт Топ-5 даражасидаги жангчи эмас. У фақат қарияларни юта олади" 0 15:56Илия Топурия: "Ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, 13 июль куниёқ Махачев билан жанг қилардим" 0 15:35Ўзбек боксчилари океан ортида машғулотларни давом эттиришяпти (ФОТО) 0 15:14Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди 0 14:53Холмурод Нурматов кейинги жангини ACA Лигасида ўтказади 0 14:32UFC кузда Бразилияда турнир ўтказиши мумкин 0 14:11Ёш дзюдочиларимиз Туркиядаги нуфузли мусобақадаги иштирокларини бошлашди 0 13:50"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради 0

16 мар 12:44
Янгиликлар

Енгил атлетика

Қаршида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Теглар :  Енгил атлетика
Қарши шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида уч юзга яқин спортчи қатнашди.


Мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатнинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Оскар Қучмуродов, Дилшод Бобоқулов, Файзулло Пўлатхўжаев, Мамуршоҳ Маматазимов, Раиса Қучмуродова, Алина Коган, Дилбар Абдулҳамидова, Ҳуснида Аҳмедова биринчи ўринни эгаллади. 

Узунликка, баландликка ва уч ҳатлаб сакраш баҳсларида Нигина Исоева ва Зебо Жумабекова олтин медални қўлга киритди. Ўғил болалар ўртасида Раҳматилло Раҳматиллаев, Асатбек Сулаймонов ва Диёр Мансуржонов ғолиб, деб топилди. 

Ядро улоқтиришда Меҳрож Маматқулов ва Фариза Абдувалиева шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Дониёр Мансуржонов ва Шаҳрибону Ғофуржонова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. 

Чемпионатнинг олтикураш беллашувларида Азамат Тауров, бешкураш баҳсларида эса Шаҳрибону Ғофуржонова зафар қучди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг