UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

12 июн 17:58
Янгиликлар

Бошқалар

Қаршида қўл жанги бўйича кучлилар аниқланди ФОТО

8-11 июнь кунлари Қарши шаҳридаги “Геолог” соғломлаштириш спорт мажмуасида спортнинг қўл жанги тури бўйича Ички ишлар вазирлиги биринчилигии бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилди. 

Шиддатли жангларга бой бўлган мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан келган ички ишлар органларидан, шунингдек, Жазони ижро этиш бош бошқармаси, Қоравул қўшинлари бош бошқармаси, Халқаро аеропортларда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси жамоалари ҳамда мезбон Қашқадарё вилоятидан жами 170 нафар ички ишлар органлари қўл жанги спортчилари иштирок этди. 

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин - Бухоро вилояти ИИБ терма жамоаси 

2-ўрин - Навоий вилояти ИИБ терма жамоаси

3-ўрин - Қашқадарё вилояти ИИБ терма жамоаси

Ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жаҳон Эргашев, Қашқадарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг