UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0

27 окт 11:34
Янгиликлар

Футбол

Қаршида совриндор футболчилар эъзозланди

Жорий йил илк бор болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15, U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланганди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясининг тарбияланувчилари ҳам мазкур чемпионатда фаол иштирок этиб, якунда фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни банд этишди. 

Академиянинг 2003 йилда туғилган тарбияланувчилари (мураббийлари Жонибек Эгамбердиев, Константин Боев) иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалларга эга чиқишган бўлишса, ўз вақтида олий лигаларнинг моҳир футболчиси, ҳозирда тажрибали мураббийи Рустам Тоғаев қўл остида шуғулланаётган 2004 йилда туғилган тарбияланувчилари учинчи ўринни қўлга киритиб, бронза медаль эгаларига айланишган. 

Шунингдек, мазкур академия мураббйилари Насим Шоимов ҳамда Баҳриддин Омоновларнинг шогирдлари ҳам Навоий вилоятида ўтказилган Ўзбекистон кубогида 2006 йилларда туғилан болалардан иборат вилоят терма жамоаси билан иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишган эди. 

Яқинда Қарши шаҳридаги 47-умумий ўрта таълим мактабида Қашқадарё вилоят футбол ассоциацияси, вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси билан ҳамкорликда маънавий-маърифий спорт тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида  академиянинг совриндор жамоаларини  тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. 

Маросимда иштирок этган “Насаф” ПФК бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, “Ўзбекистон Қахрамони” унвони соҳибаси Муҳаббат Шаропова, вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори Нурали Султоновлар сўзга чиқиб, болалар футболига қаратилаётган юксак этибор ҳақида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. 

Тадбир сўнггида совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шавкат Рўзиев, Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари 

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз          

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг