UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0

10 фев 18:19
Янгиликлар

Теннис, Болалар спорти

Қаршида стол теннис ва бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

Қарши шаҳридаги банк коллежи спорт залида “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақаларининг стол тенниси ҳамда бадминтон спорт турлари бўйича Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши томонидан  ташкил этилган “Баркамол авлод спорт жамоалари” дастуридан ўрин олган  спортнинг стол тенниси ва бадминтон турлари айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги академик лицей, касб-ҳунар коллеж ўқувчилари ўртасида вилоят саралаш беллашувлари якунига етмоқда. 

Қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликдаги 21 та спорт туридан иборат “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақаларини  белгиланган режага кўра ўтказиб боришдан асосий мақсад – академик лицей ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш,  спорт соғломлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига захиралар яратиш каби эзгу ишларни амалга оширишдан иборат.

Қарши банк коллежи мезбонлик қилган вилоят босқичи ҳам иқтидорли спортчиларни сарааб берди, дейиш мумкин. Ҳар иккала спорт тури бўйича шу куни юз нафардан ортиқ ўғил - қизлар кучлилар қаторига кириш мақсадида бор имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Қизиқарли ва кўтарингки руҳда ўтган беллашувларда асосан Қарши шаҳри, Ғузор, Муборак, Шахрисабз туманларидан келган жамоалар  яхши тайёргарлик кўрганликларини мусобақа давомида исботлашди. Шу куни дастлаб, бадминтон бўйича кучли учлик аниқланди. Унга кўра биринчи ўринни Қарши олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Нодир Абраев эгаллаган бўлса, Қарши банк коллежи ўқувчиси Миржамол Файзиев иккинчи бўлди. Учинчи ўринни Қарши маданият ва туризм коллежи ўқувчиси Исомиддин Абдуқаххоров эгаллади.

Қизлар ўртасида эса, Шахрисабз Техналогия касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ситора Жумаева фахрли биринчи ўрин соҳибасига айланди. Қарши маданият ва туризм коллежи ўқувчиси Элнора Файзиева иккинчи, мезбон жамоа вакили Феруза Қурбонова учинчи бўлди. 

Стол тенниси. “Пинг-понг” номи билан ҳам машҳур бўлган ушбу спорт турида ўғил болалар ўртасида Ғузор молия ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи спортчи-ўқувчиси Шахбоз Баротовга тенг келадиган рақиб топилмади. У барча учрашувларда юқори натижалар қайд этиб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олди. Шахбоз Баратовнинг жамоадоши Абдихолиқ Зоиров иккинчи ўрин билан кифояланди. Ғузор нефт-газ ва саноат касб-ҳунар коллежи вакили Аҳмаджон Холмуродов учинчи ўринни эгаллади.

Қизларнинг бу спорт туридаги беллашувлари ҳам муросасизлиги билан ажралиб турди. Муборак ахборат техналогиялари касб-ҳунар коллежи жамоасидан Садоқат Эгамбердиева биринчи ўринни, Дилшода Қувондиқова учини ўринни қўлга киритган бўлишса, иккинчи ўринии Ғузор нефт-газ а саноат касб – ҳунар коллежи ўқувчиси Лайло Баҳриддинова эгаллашга муваффақ бўлди. Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар энди Навоий вилоятида ўтадиган Республика финал мусобақаларида иштирок этади.      

Сардор ЭШБОБОЕВ, Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Қашқадарё вилоят минтақавий бўлими раис ўринбосари:

- “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақалари дастуридан ўрин олган стол тенниси ҳамда баминтон спорт турлари бўйича ўтказилган саралаш баҳсларида спортта иштиёқи баланд, иқтидорли спортчи – ўқувчилар кўплиги Республика финал мусобақаларида натижаларимиз ижобий бўлишига замин бўлади, деб ўйлайман. Асосийси,мақсадимиз - жисмоний тарбия ва спортни ёшларимиз орасида янада кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг жисмоний ва маънавий етук бўлишига ҳисса қўшиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат бўлади


Илҳом Раҳмонов тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг