UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

10 апр 15:30
Янгиликлар

Бошқалар

Қаршида югуриш марафони ташкил этилди

Теглар :  Марафон
Аҳоли орасида, айниқса ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини камол топтириш мақсадида ўтказилаётган оммавий спорт тадбирларининг аҳамияти жуда муҳим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “”Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 3031 – сонли қарори ҳамда 2018 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисида ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан бугун Қарши шаҳрида эллик мингдан ортиқ киши иштирокида “Амир Темур издошлари” деб номланган  спорт тадбири, югуриш марафони, бир сўз билан айтганда спорт байрами бўлиб ўтди.

Аҳолининг барча қатламини оммавий спорт турларига жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтиши ва турли ёд ғоялардан асраш, она ватангга, туғилиб ўсган ошиёнига меҳр-муҳаббатли бўлиш, қолаверса, ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва спортни одамлар ҳаётининг бир бўлагига айлантириш мақсад қилинган ушбу спорт марафонида  вилоятда фаолият олиб бораётган барча ташкилот раҳбарлари ва ишчи-ходимлари, Халқ таълими, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими, Олий  таълим тизимидаги муассасаларнинг ўқувчи ва талабалари, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари ходимлари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, уй бекалари, нуронийлар, хулласки, марафонда иштирок этиш истагини билдирган   барча иштирокчилар  Қарши шаҳри, Ислом Каримов номли кўчадан “Ватанпарвар ” боғи ҳудудигача бўлган масофага югуриб ўтишди.  Маррага биринчилардан  бўлиб етиб келган атлетлар тантанали тарзда ташкил этилган тақдирлаш маросимда муносиб тақдирланишди.

Жаҳонгир ЭРГАШЕВ, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари: -Бугун ўтказилган марафон чин маънода спорт байрамига айланди. Марафонда иштирок этган аҳолининг, айниқса ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган иштиёқи янада кучайганини гувоҳи бўлдик. Бундай оммавий спорт тадбирларини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам, спортни аҳолининг барча қатламларигача олиб кириш, спортга ошно бўлишига воситачи бўлишдан иборат эди. Спорт билан, эрталабки бадантарбия машғулотлари билан  мунтазам шуғулланаётган инсонлар кўпайгани нақадар яхши. Бугунги марафон бунга яна бир замин бўлгани бор ҳақиқат.

Илҳом РАҲМОНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг