UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0

01 окт 16:10
Янгиликлар

Бошқалар

Қаршидаги мактаб - интернатида ўқитувчи ва мураббийлар эъзозланди

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан жойларда маънавий –маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, кеча 30 сентябрь куни Қашқадарё вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси тасарруфидаги Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб – интернатида ҳам устоз ва мураббийлар байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Мазкур байрам тадбирида кўп йилдан буён самарали ва фидокорона меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи-мураббийлар мактаб – интернети раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Шунингдек, ушбу мактаб-интернатининг малакали, фидиойи ва жонкуяр тарих фани ўқитувчиси  Венера Муқимовага байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан имзоланган ташаккурнома ҳам тантанали тарзда топширилди.

Тадбирда сўз олган мактаб-интернати директори Яхё Турдимуродов спорт - таълим масканида фаолият олиб бораётган барча ўқитувчи ва тренерларни ушбу қутлуғ сана билан самимий табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, машаққатли ва шарафли меҳнат фаолиятида зафарлар тилади.

Байрам тадбирида мактаб-интернатининг спортчи-ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий саҳна кўринишлари  йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг