UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1

18 апр 05:16
Янгиликлар

Кураш

Қашқадарё ва Сурхондарё полвонлари кураш семинарида қатнашишди

Теглар :  Кураш
Миллий спортимиз курашни ривожлантириш, унинг оммавийлигини таъминлаш борасида Қашқадарё вилоятида ўзига хос тадбир ўтказилди.

Қарши шаҳрида “Кураш Олимпиада сари, гендер тенглик" мавзусида ўтган семинар тренингга нафақат вилоятдаги мутахассис ва ишқибозлар, балки қўшни Сурхондарё вилояти вакиллари ҳам жалб этилди.

Икки вилоят кураш мутахассислари иштирокидаги семинарда миллий спортимиз кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар, унинг техник ва тактик тамойиллари, мусобақалар жараёнидаги вазиятлар, ўқув-машғулотларни ташкил этишда кураш қоидаларига, миллий анъаналарга амал қилиш жиҳатлари кенг муҳокама қилинди. Фахрий полвонлар Абдурашид Мирзаев, Остон Чўлиев, Олим Хайитов, жаҳон чемпиони Бахром Авазов, Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов семинар тингловчиларининг саволларига жавоб беришди. Экспертларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Муҳими, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ўртасида курашнинг оммалаштириш, мусобақалар ташкил этиш, ҳамкорлик қамровини давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор асосида ҳам кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Семинар ҳар томонлама ишчан руҳда ўтди. Унинг якунида иштирокчиларга кураш тарихи, унинг спорт қонун-қоидаси муаллифи Комил Юсупов ҳақидаги ведио лавҳалар намойиш этилди. 

“Кураш Олимпиада сари, гендер тенглик" мавзусидаги семинар-тренингда фаоллик кўрсатган ёшлар ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Тўлқин Рўзиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг