UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

11 авг 14:14
Янгиликлар

Кураш

Қашқадарёда бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида Бел олиш ва Уч кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва Уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидан ўрин олган ушбу мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 900 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишди. 

Регламентга мувофиқ, спортчилар мусобақа давомида Бел олиш ва уч курашнинг барча йўналишларида белгиланган вазн тоифаларига кўра ғолиблик учун муросасиз куч синашишди.

Демак, қуйида айрим йўналишлар бўйича ўз вазн тоифаларида биринчи ўрин соҳиблари билан танишамиз. 

Бел олишнинг халқа чалиш йўналиши (ўғил болалар)

24 кг. Темур Эркинов (Жиззах)

26 кг. Нодирбек Тоҳиров (Фарғона)

28 кг. Бекмурод Тожибоев (Фарғона)

30 кг. Аббосжон Санаев (Сирдарё) 

32 кг. Бехруз Абдалиев (Сирдарё)

35 кг. Содиқ Эгамбердиев (Сирдарё)

38 кг. Азизбек Бегалиев (Сирдарё)

41 кг. Зафар Холмуродов (Сурхондарё)

44 кг. Умиджон Сайдинов (Сирдарё)

50 кг. Давлатбек Жабборов (Сирдарё)

Мутлоқ вазн. Камронбек Жўраев (Сурхондарё)

Қизлар

25 кг. Наргиза Ниятуллаева (Қорақалпоғистон)

30 кг. Малика Омонова (Қашқадарё)

35 кг. Парвина Эгамбердиева (Сирдарё)

40 кг. Севинч Омонова (Сурхондарё)

+ 40 кг. Хадича Жумаева (Сурхондарё)

Уч курашнинг яктаксиз йўналиши (ўғил болалар)

22 кг. Эминжон Мўминжонов (Тошкент в.)

26 кг. Муҳаммадали Каримов (Андижон)

30 кг. Зафар Муҳаммаджонов (Андижон)

35 кг. Сардорбек Турғунов (Андижон)

41 кг. Зойиджон Каримжонов (Наманган)

47 кг. Бегис Сафарбоев (Қорақалпоғистон)

54 кг. Абдулазиз Холмирзаев (Тошкент в.)

Қизлар

25 кг. Сувлола Тўхтамуродова (Бухоро)

35 кг. Сурайё Жўрақулова (Бухоро)

Кучли учликдан жой олган ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг