UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

19 июн 19:49
Янгиликлар

Қашқадарёда спорт беллашувлари авжида ФОТО

Қашқадарё вилояти Касби туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўзбек жанг санъати бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида туман очиқ биринчилиги ўтказилди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят ўзбек жанг санъати федерацияси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур очиқ биринчиликда Қарши шаҳри, Қарши, Нишон, Шаҳрисабз, Китоб, Касби туманларидан йиғилган 140 нафар спортчи иштирок этди. 

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақанинг якуний натижаларга кўра, мезбонлар жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Қарши тумани жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин нишонлик ёшларга насиб этди. Кучли учликдан жой олган спортчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Шунингдек, Косон туманида ҳам “26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида туман ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими  ҳамкорлигида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида югуриш бўйича марафон ўтказилди. 

Кўтаринки руҳда ўтказилган марафонда маҳалла фуқаролари, тумандаги турли ташкилот ва идоралар ходимлари, касб-ҳунар коллежларидан 5000 нафарга яқин 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашишди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

14-18 ёшли қизлар

1. Озода Темирова 

2. Сарвиноз Нурқулова   

3. Замира Равшанова 

14-18 ёшли ўғил болалар 

1. Алибек Неъматуллаев   

2. Турсун Дилмонов   

3. Қувондиқ Холқуваров     

Аёллар 

1. Насиба Ёрқулова   

2. Хумора Бекмуродова   

3. Дилрабо Бекмуродова    

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жаҳон ЭРГАШЕВ, Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари 

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг