UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

19 сен 15:39
Янгиликлар

Шахмат, Стол тенниси

Қашқадарёдаги оммавий спорт мусобақаларида 4 мингга яқин аҳоли қатнашди

Вилоятда “Биз буюк юрт фарзандлари – терроризм, экстремизм ва миссионерликка қаршимиз” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Қарши шаҳрида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят давлат хавфсизлик хизмати, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар ташаббуси билан аҳоли, айниқса ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, шунингдек, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Биз буюк юрт фарзандлари – терроризм, экстремизм ва миссионерликка қаршимиз” шиори остида мусобақа ўтказилди. 

Нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича, ёшлар ўртасида эса сузиш бўйича, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқувчилари ўртасида стол тенниси ҳамда спринт (эстафета) мусобақалари, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида армрестлинг ва кураш, тиббиёт ходимлари ўртасида футбол ҳамда ёшлар ўртасида марафон мусобақалари ташкил этилди. 

Шунингдек, “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласимиз” шиори остида қувноқ стартлар мусобақаси ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

Мазкур мусобақаларда 4000 (шундан 1000 нафардан ортиғини хотин-қизлар ташкил этди) нафарга яқин турли ёшдаги аҳоли иштирок этди ва спортда ҳам ўз иқтидорларини намоён қилди.

Қизғин вазиятларга бой бўлган мусобақалар якунига кўра ғолиблик ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган иштирокчилар Қарши шаҳар ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши ҳамда бошқа мутасадди ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг