UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0

21 окт 09:52
Янгиликлар

Шахмат

Qatar Masters Chess-2023`да муваффақиятли қатнашган гроссмейстерларимиз қанча мукофот пули ишлаб олишди? + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Qatar Masters турнири ўз якунига етди.

Жаҳон тождори Магнус Карлсен, рейтинг етакчилари Хикару Накамура, Аниш Гири, Аржун Эригаси сингари дунё шахмат юлдузлари иштирок этган мусобақа бош соврини ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоевга насиб этди. 

Нодирбек чемпионлик учун кечган ҳал қилувчи тай-брек учрашувида жамоадоши Нодирбек Абдусатторовни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Абдусатторов турнир вице-чемпионига айланди. Учинчи ўриндаги ҳинд шахматчиси сингари 6,5 очко жамғарган Жавоҳир Синдаров қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни банд этди.     

Шу тариқа, шов-шувли тарзда Qatar Masters Chess-2023 турнири ғолибига айланган Нодирбек Якуббоев бош соврин билан бирга 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 108 минг 250 долларни ташкил этади. Иккинчи ўрин соҳиби Нодирбек Абдусатторов 15 000, 4-ўринни банд этган Жавоҳир Синдаров эса 7500 АҚШ долларига эга бўлди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг