UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

10 авг 18:11
Янгиликлар

Футбол

Қатар – Ўзбекистон ўйинини баҳрайнлик Иброҳим Абдулнаби бошқаради

2018-йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига учинчи саралаш босқичининг “А” гуруҳи 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь куни сафарда Қатарга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу ўйинни баҳрайнлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув бош ҳаками сифатида ФИФА рефериси  Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби тайинланди. Унга қанотларда Муҳаммад Жафаар Муҳаммад Салмон ва Наваф Шахин Ҳалифа  Муса ёрдам беради.

Тўртинчи ҳакам вазифаси Абдулҳусин Жамил Жумага юклатилди. Ҳакамлар назоратчиси фаластинлик Микаэль Ҳанания бўлса, комиссар – Чин-Фан Чуанг (Хитой Тайпейи).

Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 6 сентябрь, Доҳа шаҳридаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да старт олади.

Жаҳон чемпионати–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Самвел Бабаян мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни навбатдаги йиғинга киришади.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24 август куни Буркина-Фасо термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур ўйин “Пахтакор” стадионида, соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 авг 18:40:29
erkin
Қизиқ, Ўзбекистон билан бирон араб командаси ўйнаса Туркманистонлик судьяни рефери қилиб қуйишармикан? Булар нима қилишаяпти Қатарликлар ҳам араб, баҳрейнликлар ҳам
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг