UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

12 апр 11:55
Янгиликлар

Дзюдо

Қатар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини учун Тошкентга келди ФОТОРЕПОРТАЖ

Дзюдо бўйича Қатар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун пойтахтимизга етиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида қатарлик дзюдочилар делегациясини Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари кутиб олишди. Бугундан Қатар ва Ўзбекистон дзюдо терма жамоаларининг қўшма машғулоти бошланади. 

Қатар барча спорт турларида ривожланишга интилаётган, нуфузли мусобақаларга аъло даражада мезбонлик қилаётган нафақат Осиёнинг, балки жаҳоннинг илғор мамлакати ҳисобланади. Табиийки, дзюдога ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Шу йил январь ойида Доҳа шаҳрида "Мастерс" сериясига кирувчи мусобақанинг кўтаринки руҳда, жаҳон талаби даражасида ўтказилгани ҳам фикримизга исбот бўла олади.

Маълумот учун, қатарлик дзюдочилар орасида энг юқори рейтингга -66 кг вазн тоифасидаги Айюб Элидрисси эга бўлиб, у айни пайтда 577 очко билан 79-поғонадан жой олган. -81 кг вазндаги Морад Земоури 469 очко билан 85, 440 очкога эга шу вазн тоифасидаги Ҳалил Ребаҳи 89-ўринни банд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг