UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

17 ноя 18:53
Янгиликлар

Футбол

Қатарда ЖЧ-2022 олдидан финал ўтказиладиган шаҳар қурилди. Бу ноёб ҳодиса

Теглар :  ЖЧ-2022ҚатарДоҳа
Аммо, у ердаги стадион вақтинча.

Қатар мисли кўрилмаган Жаҳон чемпионатига яқинлашмоқда: турнир учун 200 миллиард доллар (Россиядаги ЖЧ-2018дан 17 марта кўп) сарфланди. Аммо, шайхлар пулларни шунчаки совуришгани йўқ. Жаҳон чемпионати учун қурилган объектларнинг катта қисми "Қатар-2030" лойиҳасига киритилган. Бу тиббиётдан тортиб таълимгача бўлган ҳаётнинг деярли барча соҳаларига таалуқли бўлган миллий ривожланиш режасидир. 

Лусаил – ушбу лойиҳанинг марказий қисми. Форс кўрфази соҳилида жойлашган шаҳар (Дохадан тахминан 25 километр узоқликда) турнир финалига мезбонлик қилади. Қатар уни турнир учун махсус тарзда нолдан қурган.



Лусаил 1908 йилдан бери маълум – бу кичик аҳоли пункти Қатар асосчиси бўлган шайхнинг қароргоҳи бўлган. 2005 йилда уни "келажак шаҳри"га айлантиришга қарор қилишди


Лусаил бўйича биринчи эслатма 1908 йилда учрайди – бу номдаги кичик аҳоли пунктини дипломат Жорж Лоример ўз энциклопедиясида "Форс кўрфази, Оман ва Марказий Арабистон" деб тасвирлаган. У Лусаилни шайх Жасим бин Муҳаммад Ал Мани (уни замонавий Қатарнинг асосчиси деб ҳисоблашади)нинг қароргоҳи деб атаган. Лоример Лусаилда 50га яқин кичик уйлар, шунингдек марваридлар қазиб чиқариш учун тўққизта қайиқ, иккита денгиз кемаси ва учта балиқ ов учун қайиқ борлигини таъкидлаган. Бу жойда 20та от ва 70та туя бўлган, улар қуруқликда транспорт вазифасини бажаришган. Шайх Жассим Лусаилга тахминан 1903 йилда жойлашган – у билан атрофидагилар ҳам шу ерга келган. Шайх 1913 йилнинг июлида вафот этди ва уни Лусаилга дафн этишди.

Лусаил 2005 йилгача эсга олинмади. Қатар раҳбарияти ўшанда шаҳар билан жиддий шуғулланишни режалашираётганини эълон қилди. Лусаилни инвестицион лойиҳа сифатида тақдим этишди ва уни "келажак шаҳри" деб аташди.


Лусаилда энди 500 минг нафар атрофида инсон бор. Бу ландшафт хусусиятларига кўра яратилган эко-шаҳар

Лусаил чет элликлар кўчмас мулкка эгалик қилишга рухсат берилган Қатардаги илк шаҳар бўлди – уни 99 йилга ижарага олиш мумкин эди. 2010 йилда унда 200 минг аҳоли бўлиши режа қилинганди. Шаҳар ҳозирда тахминан ярим миллион инсонга мосланган (250 минг – резидентлар, 200 минг – офис ходимлари, қолганлар – савдо соҳасидаги ишчилар).




Ғоя шундан иборат эдики, бу атроф-муҳит таъсирини ҳисобга олган ҳолда яратилган биринчи эко-шаҳар бўлади. Масалан, Лусаилдаги бинолар экологик тоза ва энергияни тежаган ҳолда совутилади – бу учун шаҳарда совуқ сувли ер ости тунеллари тармоғи яратилган. Лусаил лойиҳаси бутун дунёдаги энг яхши мутахассислар учун қулай шаҳар мақомида бўлишни хоҳлайди. Бундай шаҳарни яратиш соф амалий нуқтаи назардан ҳам зарур эди – Қатар аҳолиси ортиб бораётган ва расмийлар мамлакатга янги кадрларни жалб қилмоқчи эди. Лусаил қурилиши иқтисодиётни диверсификация қилишга, шунингдек Қатарнинг газ ва нефт экспортига бўлган қарамлигини камайтиришга ёрдам бериши керак эди.

Шаҳарнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у маҳаллий ландшаф хусусиятларидан келиб чиқиб режалаштирилган. У 19та маълум турдаги туманга бўлинган. Масалан, гольф ўйинлари ва турли хил ўйин-кулгулар учун туман мажуд, стадион ўрнида ҳам алоҳида квартал ажратилган. Шаҳар бандаргоҳи кўрфаздаги энг йирик портлардан бири бўлади, шунингдек у ерда 4та сунъий орол, 22та халқаро даражадаги меҳмонхона, кўп километрлик соҳил бўйи сайр учун жой ва улкан истироҳат боғи пайдо бўлди.

"Биз барча миллат ва маданият вакиллари учун диққатга сазовор бўладиган маҳсулот яратамиз. Улар Лусаилдан роҳат олишади ва ундай фойда чиқаришади. Мақсадимиз – бутун мамлакат учун наъмуна яратиш", – деганди лойиҳа раҳбари Нассер Ал Ансари 2005 йилда.

Қатар ҳукумати 2013 йилнинг декабрида Лусаилдаги 80%дан ортиқ кўчмас мулк харид қилиб бўлинганини эълон қилди. 2018 йилнинг апрелида эса шаҳардаги 80%дан ортиқ инвестицион лойиҳалар муваффақиятли бажарилган.




"Биз Доханинг давоми бўладиган ва ўз бағрига 400 минг фуқаро ва меҳмонларни қабул қила оладиган замонавий ва автоном шаҳар қуришни хоҳлагандик, – деди Лусаил лойиҳасида ишлаган компания раҳбари Фахад Ал Жахамри. – Биз дам олиш ва ўйин-кулгу учун кўплаб имкониятлар бўладиган ҳудуд яратмоқчи эдик. Лойиҳа Қатар Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини олишидан анча олдин ишлаб чиқилган.

ЖЧ-2022 стартига Лусаилда амалга оширилган энг асосий инфраструктура лойиҳаларидан бири, – шаҳарни Доха билан боғлайдиган метро. Лусаилга деярли 100 километр узунликдаги қизил чизиқ орқали бориш мумкин. У Форс кўрфазининг қирғоқлари бўйлаб мамлакат жанубидаги Ал Вакра шаҳри ва Хамад халқаро аэропортигача чўзилган. Бу транспорт муаммосининг ягона ечими эмас – шаҳар Доҳа билан темир йўл орқали ҳам боғланган. Атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш учун шундай турдаги транспортларни афзал кўришди. Лусаилнинг барча туманлари бўйлаб қулай ҳаракатланиш учун 4 маршрут ва 36 станцияли трамвай линияси (умумий узунлик – 39 километрдан кўп) ишга туширилган.

"Бутун дунёнинг нигоҳи Лусаилда бўлади, – деди Ал Жахамри. Жаҳон чемпионати финали юрагимизга жуда ҳам қадрли бўлган кунда ўтади, – Қатар миллий куни. Жуда ҳам ҳаяжондамиз – биз Ер юзидаги энг гўзал шоуни ташкил қилмоқчимиз.


Финал ўтадиган стадион ЖЧ-2022дан сўнг уй-жой, савдо маркази ёки мактаблар билан қайта қурилади


Албатта, ЖЧ учун Лусаилда стадион ҳам қуришган. Унинг дизайни Қатар ёритгичлари учун анъанавий бўлган ёруғлик ва соядан илҳомланилган. Стадион фасадида араб ва Ислом дунёси саънатининг олтин давридаги коса ва бошқа идишлардаги безак нақшлари акс этади.



"Лусаил" – Қатардаги ЖЧда энг катта стадион, унинг сиғими 80 минг. Унда финал билан қўшганда жами 10та ўйин ўтказилади, – турнирдаги бошқа ҳар қайси аренадан кўпроқ.

Стадионнинг қурилишини максимал даражада экологик қилишга уринишган: "Лусаил" қурилишида оддий стадионларга қараганда 40% камроқ тоза сув сарфланган. "Лусаил" чангдан сақланадиган замонавий материаллардан қурилган бўлиб, унинг томи майса ўсиши учун керак бўлган сояни таъминлайди ва совутгич тизимидаги босимни камайтиради.

Жаҳон чемпионатидан сўнг "Лусаил" фуқаролик инфраструктураси учун объектлар сифатида қайта қурилади: у ерга уй-жой, савдо маркази, кафе ва ҳатто мактаб жойлаштирилади. Табиатга зарар етказмаслик учун барча демонтаж қилинган қисмлар спорт инфратузилмасига муҳтож бўлганларга берилади.



"Лусаил"даги илк ўйин 22 ноябрда Аргентина ва Саудия Арабистони ўртасида ўтказилади.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг