UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0

19 окт 21:14
Янгиликлар

Тадбирлар, Токио-2020

Қатарда Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг Бош Ассамблеяси ўтказилди

17-18 октябрь Қатарнинг Доха шаҳрида Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг (МОҚА) XXIV Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Халқаро Олимпия қўмитасига аъзо 204 мамлакат вакиллари қаторида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, шунингдек, МОҚ президенти маслаҳатчиси Шерзод Асатуллаев ҳам қатнашди. 

Ассамблеянинг биринчи кунида МОҚА раҳбарияти ва қитъалар кесимида ташкилотнинг ортда қолган вақт оралиғида қилган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Кеча 2022 йил Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинлари ва Сенегалдаги ўсмирлар Олимпиадаси, 2024 йили Парижда ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари, 2026 йил Милан/Кортина шаҳарлари мезбонлик қиладиган қишки Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарликлар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Ушбу учрашув давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашиб, юртимизда спортни ривожлантириш ва соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан суҳбат олиб боришди.

Ўз навбатида Томас Бах Халқаро Олимпия қўмитасининг 125 йиллик фаолияти давомида бутун дунёда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида олиб борилган ишлар юзасидан қилган нутқи йиғилганларнинг диққат-эътиборида бўлди. 

Рустам Шоабдураҳмонов ва Шерзод Асатуллаев ушбу тадбир давомида бир қатор Миллий олимпия қўмиталари раҳбарияти билан учрашув ўтказишди. Хусусан, Россия, Япония, Куба, Корея Республикаси Миллий олимпия қўмиталарининг раҳбарлари билан олиб борилган учрашувлар мамлакатлараро спорт соҳасидаги ҳамкорлик ришталарини, Олимпия бирдамлигини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг