UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0

05 фев 07:22
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз Жаҳон кубоги босқичларида ғолиб ва совриндор бўлишди

Шу кунларда дунёнинг турли нуқталарида қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичлари ўтказилмоқда.

Аҳамиятлиси, унда иштирок этаётган ўзбекистонлик "мушкетёр"лар совринли ўринларни эгаллашмоқда.

Жумладан, Болгариянинг Пловдив шаҳрида ўтказилаётган турнирда саблячимиз Зуҳриддин Қодиров яккалик дастурида кумуш медални қўлга киритди. У финалда америкалик Моррил Уильямга 15:11 ҳисобида мағлуб бўлган.

Қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида эса Самира Шокирова бронза медалига эга чиқди. У ярим финал босқичида франциялик Тори Тосканга имкониятни бой берган - 14:15.

Қувонарлиси, Пловдивдаги сабля турнирида қизларимиз жамоавий дастурда биринчи, йигитларимиз эса учинчи ўринни эгаллашди.

Фернарда Эррера, Гулистан Пердебаева, Наргиза Жаксибаева ҳамда Самира Шокировадан иборат қизлар терма жамоамиз финалда Франция устидан 45:43 ҳисобида ғалаба қозонди.

Йигитлар терма жамоамиз эса бронза медали учун кечган баҳсда Венгрияни 45:39 ҳисобида доғда қолдирди. Турнирда термамиз таркибида Исломбек Абдазов, Сардор Абдукаримбеков, Азизбек Даулетназаров ҳамда Зуҳриддин Қодиров ҳаракат қилди.

Бундан ташқари, Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган рапира йўналишидаги турнирда йигитлар терма жамоамиз жамоавий дастурда учинчи ўринни эгаллади. Термамиз ярим финал беллашувида Италияга мағлуб бўлган. Жамоа таркибида эса Фозилхўжа Алимов, Илёсбек Марипжонов, Радмир Семенеев ва Улуғбек Усмонов иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг