UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

09 мар 07:23
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз жамоавий баҳсларда ҳам биринчи бўлишди!

Теглар :  Қиличбозлик
Тошкентда ўтказилаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ҳам якунига етди.

Мусобақанинг кечаги кунида йигитлар шпага ва сабля, қизлар эса рапира йўналишида жамоавий баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Қувонарлиси, сабля йўналишида иштирок этган йигитларимиз жамоавий баҳсларда олтин медални қўлга киритишди. Ҳамюртларимиз финалда Хитой термасини 45:33 ҳисобида мағлуб этишган.

Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хазматининг маълум қилишича, кеча мусобақанинг расмий очилиш маросими ҳам ўтказилган. Очилиш маросимида Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти Шайх Салим Ал Қосими, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Мақсуд Абдусаматов иштирок этишгани ҳақида хабар берилган.

Сабля, йигитлар:

1. Ўзбекистон
2. Хитой
3. Қозоғистон.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг