UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

16 май 15:51
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз Қозоғистондаги турнирда муваффақиятли иштирок этдилар

Теглар :  Қиличбозлик
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича "Жас Канат" номли халқаро турнир бўлиб ўтди.


Ушбу мусобақада иштирок этган спортчи йигитларимиз совриндор ўринларнинг уччаласини ҳам банд қила олишди. Биринчи ўринни Чирчиқ олимпия захиралари спорт коллежи тарбияланувчиси Жалолиддин Душамбоев қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Тошкент шаҳри вакили Бобир Расуловга насиб этди. Бронза медалини эса яна ЧОЗСК спортчиси Абдулазиз Бахтиёров қўлга киритди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, 2015 йилда Чирчиқда очилган қиличбозлик маркази қисқа вақт ичида маҳоратли спортчиларни тарбиялаб бермоқда.

Айнан ушбу спортчиларимиз 2018 йили Аргентинада бўлиб ўтадиган ўсмирлар олимпиадасида иштирок этиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

Қизлар ўртасидаги мусобақаларда эса Тошкент шаҳри вакили Севинч Исмоилова учинчи ўринни эгаллади.

80дан ортиқ йигит-қизлар иштирок этган турнирда Ўзбекистон делегацияси қуйидаги таркибда иштирок этди:

Душамбоев Жалолиддин

Бобир Расулов

Абдулазиз Бахтиёров

Севинч Исмоилова

Дайибекова Зайнаб

Шахноза Тогаймуродова

Мураббий - Нурали Носиров

Эртага жамоавий баҳслар ўтказилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг